YURISTKADR


1184 Members

Хурматли Юртдошлар, ушбу канал орқали Сизнинг ҳуқуқий ва меҳнат муносабатларида доир саволларингизга мутахассислар жавоблари бериб борилади. Соҳа юзасидан саволларингизни қуйидаги телеграм манзилга йўллашингиз мумкин @s_yurist
{links} {LinksTitle}
{/links}
Today Views : 0
Yesterday Views : 0
One Year Views : 16
ЭНДИЛИКДА ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАР КЕНГАШЛАРИДА ҲИСОБОТ БЕРИЛАДИ. 👉 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. ☝️ Мазкур Фармонга кўра давлат инспекторларининг фаолиятига доир энг муҳим ўзгаришларга ЭЪТИБОР ҚАРАТИНГ!!!! 👉 Фармоннинг 8-бандига мувофиқ 2019 йил 1 ноябрдан (эртадан) бошлаб Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг ҳисоботлари юзасидан қуйидаги тартиб амалга киради: 1⃣ Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бошлиқлари ҳар йили ҳудудда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади; 2⃣ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг бошлиқлари ҳар йили туманда (шаҳарда) атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида тегишли равишда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади. ☝️ ДЕМАК, ҲУРМАТЛИ ҲУДУДИЙ ВА ТУМАН (ШАҲАР) ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ МУТАСАДДИЛАРИ, 2020 ЙИЛНИНГ ТАҲМИНАН ЯНВАРЬ-ФЕВРАЛЬ ОЙЛАРИДА 2019 ЙИЛГИ ФАОЛИЯТИНГИЗ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТГА ТАЙЁР БЎЛИБ БОРИНГ. ‼️ ҲАРАКАТНИ КУЧАЙТИРИНГ, ЧУНКИ АТИГИ ИККИ ОЙ ВАҚТ ҚОЛЯПТИ ХОЛОС!!!
2019/11/01 15:03
МОРАТОРИЙ ЎЗИ НИМА? 👉 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2019 йилнинг 1 ноябридан Ўзбекистонда дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилди. 👉 Мазкур Фармонга мувофиқ Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Мораторий 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилиши кўзда тутилмоқда. ✅ КЕЛИНГ, ҲОЗИР МОРАТОРИЙ ТУШУНЧАСИГА БИРОЗ АНИҚЛИК КИРИТИБ ОЛАМИЗ. 📌 Мораторий сўзи лотинча moratorium сўзидан олинган. Мораторий муайян бир мажбуриятни ижро этиш муддатини давлат томонидан маълум бир муддатга кечиктириш мазмунида қўлланилади. 📌 Албатта, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларида мораторий жумласидан фойдаланилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 156-моддаси кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларни бажаришни кечиктириши мораторий ҳисобланиши қайд этилган. 👉 “Банкротлик тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси (асосий тушунчалар)га биноан мораторий тушунчасига қарздор юридик шахс томонидан пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар мажбурияти бажарилишини тўхтатиб туриш мазмунида таъриф берилган. ☝️ Демак, мораторий қонунчиликнинг қайсидир нормасининг, қабул қилинган қарорнинг ёки мажбуриятнинг ижро этилишини кечиктириш ҳисобланади. ☝️ Мораторийни қонунчилик нормасини, қабул қилинган қарорни бутунлай бекор қилиш сифатида тушунмаслик керак. ✅ Мораторий муддати тугаши билан ҳаммаси ўз ўрнига қайтади, одатий тартибга келади. Масалан, дарахтларни кесиш масаласи бўйича мораторий 2020 йил 31 декабргача амал қилиши белгиланган бўлса, 2021 йил 1 январдан бошлаб, ҳаммаси ўз ҳолига қайтади. ❓Фақат биласизми, ушбу бир йилдан ортиқ мораторий жорий этилган муддатда нималар қилиш мумкин? ❗️ Жуда кўп нарсаларни, масалан дарахт ва буталарни кесиш, уларни шикастлантириш, дарахтларга агротехник ишловлар бериш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш каби масалалар бўйича қонунчиликдаги кўп бўшлиқлар ўрнини тўлдириб олишимиз мумкин бўлади.
2019/10/31 20:20
Каналга аъзо бўлинг https://t.me/far_archive
2019/10/31 14:37
Каналга аъзо бўлинг https://t.me/far_archive
2019/10/31 14:37
ХОДИМ БИЛАН ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ШАРТНОМА ТУЗИШ МУМКИНМИ? Бизга келган савол. ❓Ташкилот иш режасида белгиланган лойиҳаларга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида мутахассисларни жалб этиб, уларга иш ҳақи тўлаб борилади. Ўша лойиҳаларга ташкилот штат бирлигида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходим билан ҳам шартнома тузиб иш ҳақи тўласа бўладими? Агар бўлса қонуний асоси қандай? ...бўлмаса-чи? ЖАВОБ. 👉 Меҳнат кодексининг 72-моддасига белгиланишича, меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. ☝️ Яъни, фуқаро агар корхонада меҳнат шартномаси асосида иш бошласа, унинг шу корхонадаги меҳнат муносабатларига доир барча ҳаракатлари иш берувчи билан тузилган ва юқоридаги шартларга жавоб берадиган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади. 👉 Яна бир қоидага қаранг, Меҳнат кодексининг 160-моддасида шундай дейилган: “Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, ўриндошлик асосида ишлаганлик учун, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади”. 👉 Кўриб турибсиз, корхонада меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимнинг хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори, яъни айнан Сиз айтган қўшимча ишлар учун тўланадиган ҳақ айнан меҳнат шартномаси (аниқроғи, меҳнат шатномаси асосида тузилган келишув) асосида тузилади. Бунга мувофиқ, штат бўйича ишлаётган ходимга фуқаролик шартномаси асосида иш топшириш, меҳнат шартномасига оид қоидаларга хилоф бўлади. 📌 Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси эса ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси ҳисобланади, шу сабабли бу шартнома Меҳнат кодекси билан эмас, Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Бунда Фуқаролик кодексининг 703-моддасига мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий шартномада ишни бажарувчи ходим сифатида эмас, ижрочи сифатида, иш берувчи эса буюртмачи сифатида ҳаракат қилади. 👉 Корхонада муайян бир иш, агар штат жадвалидаги бирор-бир лавозимга оид вазифалардан ташқарида бўлса, иш берувчи буюртмачи сифатида бирор-бир фуқарони фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга ёллаши мумкин, бироқ ўз ходимини эмас.
2019/10/31 02:19
ТАШКИЛОТИМИЗНИ НОҚОНУНИЙ ХАШАРЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? Бизга келган савол. ❓Ассалому алейкум, сизга бир савол билан мурожаат қиляпман. Мен “Тоза ҳудуд” корхонасида инженер бўлиб ишлайман. Саволим шуки, ҳар хил ташкилотлар бизни ҳар ҳил ҳашарларга жалб қилиши мумкинми? Техникаларимиздан файдаланишса бизни ишимиз ортда қолиб кетмасмикан? ЖАВОБ. ☝️Мен бир нарсани тушунтиришга ҳаракат қиламан. Биласиз, ҳудудлардаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ташкилий ҳуқуқий жиҳатдан “унитар корхона” ҳисобланади ва унитар корхоналар Ўзбекистон Респубикаси Фуқаролик кодексининг 70-моддасига мувофиқ тижоратчи ташкилот, яъни тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. 📌 Сиз фаолият юритадиган филиал эса ўша “Тоза ҳудуд” ДУКнинг тумандаги филиали ҳисобланади ва ўз навбатида филиал ҳам ўз юридик шахс билан бир тизим сифатида тадбиркорлик субъекти саналади. 📌 Аслида сизнинг туманингизда давлат бошқаруви органлари ёки назорат органлари бошқа тадбиркорларга қандай муносабат бўлса, "Тоза ҳудуд" филиалига ҳам шундай муносабат бўлиши керак. ☝️ Яъни унинг фаолиятига ҳар қандай аралашув шу жумладан, ноқорнуний хашарлар масаласи ҳам ана шундай қонунбузарлик ҳисобланади. 👉 Бу борада, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддасида шундай дейилган: 👉 “Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас”. Бу талаб айнан хокимлик органларига ҳам тегишлидир. ❗️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасига мувофиқ назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва БОШҚА ТАДБИРЛАРГА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ЭТИШ қонунбузарлик ҳисобланади. ‼️ Бунинг учун юқоридаги моддага биноан айбдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин. ☝️Сиз айтиб ўтган ноқонуний ҳашар масаласига ҳам айнан шундай ёндашув билан қараш керак, аслида.
2019/10/31 01:53
БУНИ БИЛИШ ЗАРУР!!! МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ ✅ Меҳнат соҳасида ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка меҳнат ихтилофлари, қоидага кўра, ҳар икки тарафнинг музокаралари, ўзаро келишувлари орқали тинч йўл билан ҳал этилиши мақсадга мувофиқ. ☝️ Аммо бундай келишмовчиликлар тинч йўл билан ҳал этилмаса, у ҳолда меҳнат низоси қонунда белгиланган тартибда махсус органлар томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши лозим бўлади. 👉 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 260-моддасига кўра якка меҳнат низолари: ➖ меҳнат низоларини кўриш комиссиялари томонидан; ➖ туман, шаҳар судлари томонидан кўриб чиқилади, шунингдек айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат низолари бўйсуниш тартибида юқори турувчи органлар томонидан кўрилиши мумкин (276-моддаси); ➖ ходим янги меҳнат шароитларини белгилаш ёки мавжуд шартларни ўзгартиришга доир меҳнат низоларини иш берувчи ёки касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан ҳал қилинади (МКнинг 280-моддаси).
2019/10/31 00:01
☝️БУНИ БИЛИШ ЗАРУР!!! МЕҲНАТ НИЗОСИ БОРАСИДА ДАЪВО МУДДАТИ ҚАНДАЙ? 👉 Меҳнат кодексининг 270-моддасига биноан меҳнат низосининг ҳал этилишини сўраб меҳнат низолари комиссиясига ёки судга мурожаат қилиш юзасидан қуйидаги даъво муддатлари белгиланган: ☑️ ишга тиклаш низолари ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой; ☑️ ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил; ☑️ бошқа меҳнат низолари бўйича ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ойдан иборат. 👉 Ушбу даъво муддатлари узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда бу муддатни суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин. 👉 Меҳнат низолари юзасидан даъво муддатлари фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган умумий қоидалар асосида тўхтатиб турилиши ёки узилиб қолиши мумкин. ▶️ Қонунларда айрим турдаги талабларга нисбатан даъво муддатининг татбиқ этилмаслиги, яъни ҳуқуқ бузилиши ҳолати қачон юз берилганлигидан қатъи назар, ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган. ▶️ Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 163-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлигига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга даъво муддати жорий этилмаслиги белгилаб қўйилган.
2019/10/30 23:56
☝️БУНИ БИЛИШ ЗАРУР!!! ХОДИМ ТОМОНИДАН ИШ БЕРУВЧИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ УСУЛЛАРИ 👉 Ходим етказган зарарни иш берувчига қоплаб беришнинг бир неча усуллари мавжуд. Улар қаторига қуйидагилар киради: 1⃣ зарар суммасини ходим томонидан корхона кассасига пул тўлаш йўли билан ихтиёрий равишда қоплаш; 2⃣ зарар етказилган буюм ўрнига ходим томонидан қиймати тенг бўлган бошқа буюм берилиши йўли билан қопланади; 3⃣ ходимнинг маошидан ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган зарарни иш берувчи фармойиши асосида ушлаб қолиш йўли билан ундириш. ➖ Бунда зарарни ходимнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақидаги иш берувчи фармойиши зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб бир ой ичида чиқарилиши мумкин; 4⃣ бир ойлик муддат ўтиб кетган ҳолларда, шунингдек ундириладиган зарар миқдори ходимнинг бир ойлик иш ҳақидаги кўп бўлган ҳолларда зарар судда даъво қўзғаш йўли билан ундирилиши лозим. ☝️Зарарни ходимдан ундириб олиш тўғрисидаги даъво иш берувчи, унинг юқори турувчи органи, прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.
2019/10/30 23:52
Каналга уланинг. https://t.me/far_archive
2019/10/28 20:48
ЛАВОЗИМ-ЙЎРИҚНОМАЛАРИНИ КИМ ТАЙЁРЛАЙДИ? Яна бир савол. Ассалому алайкум, мен соғликни сақлаш тизимида кадрлар бўлими мутахассисиман. Ходимларни функционал мажбуриятларини ишлаб чиқиш кадрлар бўлимига юклатилган, лекин биз тиббиёт ходимлари эмасмиз ва бунда хатоликларга йул куйишимиз мумкин. Тиббиёт муассасаси эканлигини инобатга олиб, бу ишни бош хамшира ёки бўлим мудирлари ва катта хамширалар зиммасига юклатиш мумкинми? ЖАВОБ ✳️ Биласиз, ҳар бир корхона ва ташкилотдаги таркибий бўлинмаларнинг фаолиятини ташкил этиш, ушбу бўлинмалардаги ходимлар ишини жорий бошқариш ва уларнинг вазифаларини тақсимлаш, шунингдек, уларнинг хизмат вазифаларини мувофиқлаштириш мазкур таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари зиммасида бўлади. 👉 Бу вазиятда шуни тушуниш керакки, ташкилот ходимларининг лавозим-йўриқномаларини ишлаб чиқишга кадрлар хизмати ходимининг ўзигина масъул бўла олмайди, аксинча, бу ҳужжатлар кадрлар хизмати ходими ва таркибий бўлинмалар томонидан ўзаро, биргаликда ишлаб чиқиладиган ҳужжатлар тоифасига киради. 👉 Айнан шу сабабли, корхона раҳбари ходимларнинг лавозим-йўриқномаларини ишлаб чиқиш вазифасини фақатгина кадрлар хизмати ходимига юклатиши тўғри эмас. ❗️Аксинча, бу борада иш берувчи ходимларнинг лавозим-йўриқномаларини ишлаб чиқиш масаласида зийрик бўлиши керак, бунда: ✅ таркибий бўлинмалар бошлиқларига ўз ходимларининг лавозим-йўриқномаларини ишлаб чиқиш юзасидан аниқ таклифлар (иложи борича, лойиҳаларини ишлаб чиқиш) ишлаб чиқиб, кадрлар хизматига тақдим этиш тўғрисида топшириқ бериши; ✅ кадрлар хизматига эса таклиф ва лойиҳалар асосида лавозим-йўриқномаларини тайёр ва мақбул ҳолатга келтириш, ҳуқуқшунос билан келишиш ҳамда тасдиқлаш учун раҳбарга киритиш вазифасини юклатиш тўғри бўлади. ☝️ Яъни, саволингизда кўтарилган масала бўйича мутлақо ҳақсиз. ☑️ Тиббиёт мутахассислари ҳам иш ҳусусиятига кўра мураккаб вазифалар юклатилади, улар алоҳида билим ва малака талаб этиладиган лавозимлардир. ☑️ Шу боис бу вазиятда Сиз лавозим-йўриқномасининг муқобил намунасини тақдим этинг, бош хамшира еки бўлим мудирлари ва катта хамширалар ушбу намуна асосида рахбарлигидаги (ёки назоратидаги) ходимлар лавозим-йўриқномаларининг ҳеч бўлмаса “ходимнинг фалолиятини ташкил этиш”, “ходимнинг малака талаблари”, “ходимнинг вазифалари ва функциялари”, “ходимнинг ҳуқуқлари ва ваколатлари” ва “ходимнинг жавобгарлиги” каби қисмларини тўлдириб беришсин. 👉 Қолганини юқоридаги тавсия бўйича ўзиз якунлаб қўйинг.
2019/10/25 18:49
КАДРЛАР ХИЗМАТИНИНГ КЛАССИФИКАТОР БЎЙИЧА НОМЛАРИ ҚАНДАЙ? ❓Кадрлар хизмати ходимларидан келган саволлардан бири. Давлат ташкилотида кадрлар бўйича бўлимлар ва лавозимлар классификатор бўйича қандай номланиши керак, шу масалада қандай иш тутсак бўлади? 📌 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ходимлар касблари Классификатори”да кадрлар хизматини ташкил қилувчи лавозимларга нисбатан муайян талаблар илгари сурилган. ✅ Тўғри, ушбу Кассификатор асосан давлат органлари ва ташкилотларига мажбурий, бошқа корхона ва ташкилотлар учун тавсиявий аҳамиятга эга. Шундай бўлсада, хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ходимлар касбларини тизимлаштириш, ходимларнинг малака разрядлари диапазонини ва хизматчиларнинг лавозимлари тоифаларини белгилаш борасида ушбу ҳужжат асосий ҳужжатлардан саналади. ✳️ “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ходимлар касблари Классификатори” 2-иловаси сифатида тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифи”да кадрлар хизматига оид қуйидаги лавозимлар белгиланган: ➖ Ходимлар билан ишлаш департаменти директори; ➖ Ходимлар бошқармаси бошлиғи; ➖ Ходимлар бўлими бошлиғи; ➖ Ходимларни бошқариш хизмати бошлиғи; ➖ Кадрлар бошқармаси бошлиғи; ➖ Кадрлар бўлими бошлиғи; ➖ Кадрлар ва малака ошириш бўлими; ➖ Инсон ресурслари (ходимларни ривожлантириш) бўйича менежер; ➖ Ижтимоий ривожланиш ва кадрлар бўйича бош мутахассис; ➖ Кадрларни тайёрлаш бўйича бош мутахассис; ➖ Кадрлар бўйича муҳандис; ➖ Кадрларни тайрёрлаш бўйича инженер; ➖ Кадрлар бўйича инспектор; ➖ Кадрлар ва махсус ишлар бўйича инспектор; ➖ Кадрлар бўйича менежер; ➖ Кадрлар малакасини ошириш бўйича мутахассис. ☝️Юқоридагилар Классификаторда айнан номлари келтирилган кадрлар хизматига оид лавозимларидир. ✅ Шунингдек, Классификаторда умумий лавозимлар номлари келтирилганки, бундай лавозимлар барча соҳа бўлинмаларига нисбатан ишлатилади. 📝 Масалан, бош мутахассис, етакчи мутахассис, 1, 2 ва 3-тоифали мутахассислар, мутахассислар ва инспекторлар каби лавозимлар Бухгалтерия бўлими, Иқтисодий таҳлил бўлими, Ички назорат бўлими каби бўлинмалардек, Кадрлар бўлими (ёки бошқармаси)да ҳам айнан шу ном остида фаолият юритиши мумкин. ☝️Ёки кадрлар хизмати ягона ходим сифатида фаолият юритганда ҳам кадрлар бўйича бош мутахассис, кадрлар бўйича етакчи мутахассис, кадрлар бўйича 1, 2 ва 3-тоифали мутахассис, кадрлар бўйича мутахассис ёки кадрлар бўйича инспектор лавозимларидан фойдаланиш мумкин бўлади.
2019/10/25 16:25
491 ВА 949-СОН ҚАРОРЛАР ЎРТАСИДАГИ АСОСИЙ ФАРҚЛАР ҚАНДАЙ? (Давоми) 3-ФАРҚ. 👉 Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддатлари қуйидагича ўзгарди: ✅ I тоифасига кирадиган фаолият турлари учун 30 кундан 20 кунгача; ✅ II тоифали объектлар 30 кундан 15 кунгача; ✅ III тоифали объектлар 20 кундан 10 кунгача; ✅ IV тоифали объектлар 10 кундан 5 кунгача қисқартирилди. 4-ФАРҚ. 👉 Давлат экологик экспертизаси хулосаларини кўриб чиқиш қуйидаги тартибда такомиллаштирилди: ✅ буюртмачи экспертиза объектини реализация қилиш мумкин эмаслиги ҳақидаги хулоса (салбий хулоса) берилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалар томонидан аввалги давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилмаган қўшимча рад қилиш сабабларининг келтирилишига йўл қўйилмайди; ✅ экспертиза объектини реализация қилиш учун 3 йилдан ортиқ вақт керак бўлган ҳолларда, объектни реализация қилиш мумкинлиги ҳақидаги хулоса 2 йилга узайтирилади; ✅ давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхати қайта кўриб чиқилди: 172 фаолият туридан 138 тагача фаолият тури қисқартирилди, бунда: ➖I тоифали объектлардан 3 та; ➖II тоифали объектлардан 16 та; ➖IV тоифали объектлардан 20 тага камайди. ☝️Натижада юқори даражада ҳавфли тоифада 37 та, ўрта даражада ҳавфли тоифада 31 та, даражада ҳавфли тоифада 58 та, маҳаллий даражада ҳавфли тоифада 12 та қолди. Манба: ecota’lim канали.
2019/10/25 15:57
491 ВА 949-СОН ҚАРОРЛАР ЎРТАСИДАГИ АСОСИЙ ФАРҚЛАР ҚАНДАЙ? ❓Телефон орқали келган яна бир саволда Вазирлар Маҳкамасининг аввалги 31.12.2001 йилдаги 491-сонли "Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўгрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори билан 22.11.2018 йилдаги 949-сонли "Давлат экологик экспертизаси тўгрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори ўртасидаги асосий фарқлар тўғрисида тушунтириш беришимиз сўралган. Ҳозир шу масалага тўхталамиз. 1-ФАРҚ. 👉 Янги тахрирдаги низомда қуйидаги асосий тушунчаларга таъриф берилди: ✅ давлат экологик экспертизаси; ✅ давлат экологик экспертизаси буюртмачиси; ✅ мўлжалланаётган хўжалик ва бошка фаолият; ✅ давлат экологик экспертизаси лойиҳаларини ишлаб чиқувчи; ✅ экологик талаблар. 2-ФАРҚ. 👉 Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш (ОВОС) лойиҳа хужжатларини кўриб чиқиш ваколатлар қайтадан қуйидаги тартибда белгиланди: 1⃣“ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ МАРКАЗИ” ДУК ТОМОНИДАН: ✅ I ва II тоифасига кирадиган фаолият турлари бўйича: ✅ Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш (ОВОС) таркибидаги, яъни ➖“Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси”ни (ПЗВОС); ➖“Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза” лойиҳасини (ЗВОС); ➖“Экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза” лойиҳа (ЗЭП) хужжатлари кўриб чиқилади. ✅ I тоифага кирадиган объектлар учун экологик меъёрий лойиҳалар (ПДВ, ПДО, ПДС) кўриб чиқилади ва экологик меъёрлар ўрнатилади. 2⃣ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР “ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА МАРКАЗИ” ДУКЛАР ТОМОНИДАН: ✅ III ва IV тоифасига кирадиган фаолият турлари бўйича: Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш (ОВОС) таркибидаги, яъни ➖ “Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси”ни (ПЗВОС); ➖ “Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза” лойиҳасини (ЗВОС); ➖ “Экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза” лойиҳа (ЗЭП) хужжатлари кўриб чиқилади. ✅ II тоифага кирадиган объектлар учун экологик меъёрий лойиҳалар (ПДВ, ПДО, ПДС) кўриб чиқилади ва экологик меъёрлар ўрнатилади.
2019/10/25 15:57
БАҚАТЕРАК (ОҚТЕРАК)ЛАРНИ КЕСИШДА РУХСАТНОМА ТАЛАБ ЭТИЛАДИМИ? Давлат экология қўмитасининг туман инспекторларидан келган саволлардан бири. ❓Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (2016 йил 21 сентябрь, ЎРҚ-409-сон янги тахрири)қонунининг 45-моддасининг 4-қисмида “Ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди” деб кўрсатиб ўтилган. Юқоридагиларни ҳисобга олиб Сиздан, “бақатерак”(оқтерак) дарахтини кесишда рухсатнома талаб этиладими ёки талаб этилмаслиги тўғрисида тушунтириш берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман. ЖАВОБ 👉 “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 45-моддасида “Ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмаслиги” белгиланган. 👉 Мазкур модда талаблари питомниклар, плантациялар, томорқа, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда етиштириладиган ўсимлик объектларига нисбатан татбиқ этилади. 👉 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Низомининг 48-бандида юридик ва жисмоний шахсларнинг кўп йиллик экинларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши белгилаб қўйилган. 📌 Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради (ФКнинг 83-моддаси). 📌 Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш реестрига кўчмас мулкнинг мустақил тури сифатида экинларнинг тури ва сонини кўрсатган ҳолда киритиш йўли билан амалга оширилади ҳамда солиқ солиш объекти ҳисобланади. ☝️ Демак, дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома олиш юзасидан келтирилган аризалардаги дарахт ва буталар юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ҳолларда юқоридаги қарор асосида мулкни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнггина рухсатномасиз, хулоса асосида кесиб олиниши мумкин. Манба: ecota’lim канали.
2019/10/25 15:37
ДАЪВО МУДДАТИ Обуначиларимиздан даъво муддати ҳақида тушунтириш беришимиз борасида бир қанча мурожаатлар келган, руҳсат берсангиз дўстлар шу масалага қисқа бўлсада тўхталиб ўтсак. 📌 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 149-моддасига мувофиқ даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ✳️ Умумий даъво муддати — уч йил. 📌 Шунингдек, айрим турдаги талаблар учун қонунларда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. ❗️ Ушбу кодекснинг 159-моддасига асосан даъво муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: 1) агар даъво қўзғатилиши учун муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган фавқулодда ҳодиса (енгиб бўлмас куч) тўсқинлик қилган бўлса; 2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларни бажаришни кечиктирганлиги (мораторий) туфайли; 3) агар даъвогар ёки жавобгар ҳарбий ҳолатга ўтказилган Қуролли Кучлар, чегара қўшинлари ва ички қўшинлар таркибида бўлса; 4) агар муомалага лаёқатсиз шахснинг қонуний вакиллари бўлмаса; 5) тегишли муносабатни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг амал қилиши тўхтатилган бўлса. Агар ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида вужудга келган ёки давом этиб турган бўлса, даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади.
2019/10/24 21:44
ХИЗМАТ САФАРИ ҲАРАЖАТЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ ✳️ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидўан 2003 йилнинг 29 августида 1268-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома” (9, 10, 11, 12-бандлари)га мувофиқ ходимларга хизмат сафари ҳаражатлари қуйидаги тартиб ва миқдорларда тўланади: ✅ Қўшимча харажатлар (телефонда гаплашиш, телеграф харажатлари ва бошқалар) хизмат сафарига юборилган шахсга тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда тўланади. ✅ Хизмат сафари жойига бориш ва қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари қуйидаги миқдорларда қопланади: ➖ умумий фойдаланиладиган транспортни барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати; ➖ транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар; ➖ йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда; ➖ умумий фойдаланиладиган транспорт билан (таксидан ташқари) станциягача, соҳилгача (пристангача), аэропортгача етиб олиш харажатлари, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса. ✅ Истисно тариқасида (кечки поезд, умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда) ташкилот раҳбарига таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади. ✅ Йўлда кўрпа-тўшак буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар тасдиқловчи ҳужжатларсиз ҳақ тўлашга қабул қилинади. ✅ Йўл ҳужжатлари йўқ бўлган тақдирда корхона раҳбарига ҳар бир аниқ ҳолат бўйича хизмат сафарига юборилган ходимни йўл харажатларига ҳақ тўлаш масаласини ечиш ҳуқуқи берилади. Бунда, йўл харажати бўйича қопланадиган сумма хизмат сафарига темир йўл орқали бориш қийматидан ортиқ бўлмаслиги, лекин йўловчиларни авиацияда ташиш тарифларининг 30 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. ✅ Хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ишларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда): ➖ Тошкент шаҳрида, шаҳарлар — вилоятлар марказларида — 0,1; ➖ бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда — 0,08. ✅ Хизмат сафари жойидаги турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар хизмат сафарига юборилган ходимни келиш ва кетиш кунлари бўйича ҳақиқатдаги харажатлар (люкс-номерлардан ташқари), шунингдек тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда меҳмонхоналарда кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (жойларни бронлаш, дазмолдан фойдаланиш, сақлаш камерасидан, телевизор, музлатгич, идиш-товоқ, алоқа хизматидан фойдаланиш)га ҳақ тўлаш харажатлари қопланади. ✅ Шунингдек, меҳмонхоналарнинг люкс-номерларида яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ушбу номер қийматининг 70 фоизигача миқдори бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган қисми эса ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади ✅ Турар жойни ижарага олганлик бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳар бир сутка учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида қопланади.
2019/10/24 20:19
ИШДАН БЎШАГАНМАН, БИРОҚ МЕН ФОЙДАЛАНМАГАН ТАЪТИЛЛАР, ХИЗМАТ САФАРИДАГИ ҲАРАЖАТЛАРИМ НИМА БЎЛАДИ? Обуначиларимиздан келган саволлардан яна бири қуйидагича. ❓Мен 2016 йилда маданият бўлимига ишга кирган эдим ва 2019 йилда ўз ихтиёрим билан ишдан бўшадим. Мен шу йиллар оралиғида, яъни 2016-2019 йилларда умуман мехнат таътили олганим йўқ. Ишдан бўшаганим сабабли менга фойдаланилмаган мехнат таътили учун пуллик компенсация тўланадими? Яна бир нарсани айтиб ўтмоқчиман мен 15 кун хизмат сафарига хам бориб келганман, ходимларга камандировка пули қайси тартибда ва қанча пул тўланади? ЖАВОБ 👉 Ходимга меҳнат таътили бериш иш берувчининг мажбурияти ва бу борада Меҳнат кодексининг 133-моддасида “барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади” дейилган. 👉 Ўз навбатида, Меҳнат кодексининг 151-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши белгилаб қўйилган. ☝️ Шунга кўра Сизга сиз ишлаган корхона ҳисоб-китоб пайтида 2016-2019 йиллардаги иш даврингиз учун фойдаланмаган таътилингиз учун пуллик компенсация тўловларини тўлаши шарт. 📌 Агарда бу тўловлар тўланмаган бўлса, Сиз иш берувчига ёзма мурожаат қилиб талаб қилишингиз, талабингиз қаноатлантирилмаса эса фуқаролик судларига даъво тартибида мурожаат қилиб ундириб олишингиз мумкин. 2⃣ Иккинчи саволингизга келсак, Меҳнат кодексининг 171-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома” (рўйхат рақами: 1268, 29.08.2003 й.)га кўра хизмат сафарига юборилган ходимга иш берувчи томонидан турар жой ижараси, хизмат сафари жойига бориш ва иш жойига қайтиш харажатлари қопланади, шунингдек кундалик харажатлар тўланиши лозим.
2019/10/24 20:10
КАДРЛАР БЎЙИЧА ҚАЙСИ ЙЎНАЛИШЛАР КЎП ТЕКШИРИЛАДИ? Обуначиларимиздан бири давлат идрорасида кадрлар хизматида янги иш бошлаган ва ундан қуйидаги савол келган. ❓Мен бир ташкилотнинг юқори аппаратида кадрлар бўйича масъул ходим бўлиб ишга кирдим, кадрлар бўйича ташқаридан турли текширувларда муаммо чиқмаслиги учун нималарга эътибор бериб қўйганим яхши. Текширувчилар кўпроқ қайси йўналишларни текшириши мумкин? ЖАВОБ. 👉 Бунда текширув органи мутахассисининг малакасига ва текширув бўйича режа дастур мавзуларига кўп нарса боғлиқ. ✳️ Ўз иш тажрибамдан келиб чиқиб, камида қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиб қўйганингиз маъқул, деб ўйлайман: ✅ ташкилотнинг Низоми (Устави) мавжудлиги ҳамда (агар вазирлик ёки дақлат идоралари бўлса) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 03 июлдаги 500-сон қарорига мувофиқлаштирилганлиги. ✅ ходимларга иш ҳақининг тўланиши ва қонуний тўланиши; ✅ ташкилотларнинг тузилмаси ишлаб чиқилганлиги ва штатлар жадваллари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиб тасдиқланганлиги. ✅ ташкилот бўлимларининг низомлари ҳамда ходимларининг лавозим вазифалари ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги. ✅ шахсий таркибга оид буйруқларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чиқарилганлиги, асосланганлиги ва расмийлаштирилганлиги. ✅ ходимларнинг меҳнат дафтарчаларининг юритилиш амалдаги йўриқнома талабларига мувофиқлиги. ✅ ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари, Т2-карталарининг юритилиши. ✅ ташкилотда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилинаётганлиги ҳолати. ✅ ташкилотнинг кадрлар фаолиятига доир буйруқлари ва топшириқлари ижроси ҳолати. ✅ ташкилотда кадрлар қўнимсизлиги, вакант лавозимлар, ишлаб турган ходимларнинг маълумоти бўйича таҳлили ва кадрларга бўлган эҳтиёж. ✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 03 июлдаги 500-сон қарори билан белгиланган лавозимлар (вазирликлар ва давлат идоралари бўйича)га ходимларнинг лавозимга тайинлаш билан боғлиқ ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилганлиги. ✅ кадрлар билан ишлаш хизматининг зарур моддий техника ва иш қуроллари билан таъминланганлиги ҳамда шароит яратилганлиги.
2019/10/24 19:42
2-ҚИСМ. Талабномага жавоб албатта ёзма равишда расмийлаштирилиши, ушбу ёзма жавоб хати ўша ташкилотнинг раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши керак 👉 (Қонуннинг 18-моддаси, 2-қисми). ☝️ Эътибор беринг: жавоб хати ҳам буюртма ёки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек талабнома жўнатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади. ☑️ Қонунга кўра, талабномага нисбатан уни олган шахс икки хил муносабат билдиради: ➖ биринчиси талабни (масалан, қарз мажбуриятини) тўлиқ ёки қисман тан олади; ➖ иккинчиси уни тан олмаслик, яъни рад этишдир. 👉 Айнан мана шу жараёнда тарафлар ўртасида низо юзага келади ёки низоли ҳолат юзага келишининг олди олинади. ✅ Талабномани тан олган хўжалик субъекти талабнома билан арз қилган шахсга ўзи тан олган қарздорлик суммасини ихтиёрий равишда ўтказади, ёки берилмаган маҳсулот ёки товарни ихтиёрий равишда топширади. Талабнома билдирган шахсда қонун билан белгилаб қўйилган ва ҳозирда айрим юристлар томонидан фаол равишда қўлланилаётган бир ҳуқуқ мавжуд, 👉 буни билиш муҳим: ☝️ агар талабномани тан олиш тўғрисидаги жавобда тан олинган сумма ўтказилиши ҳақида маълумот бўлмаса, талабнома билдирган тараф жавоб олингандан сўнг йигирма кун муддат ўтгач, банк муассасасига қарздор тан олган суммани сўзсиз тартибда ўтказиш тўғрисидаги фармойишни тақдим этишга ҳақли. Фармойишга қарздорнинг жавоби илова қилинади. 👉Ушбу тартиб юқоридаги Қонуннинг 18-моддасида, ушбу модданинг охирги – тўртинчи қисмида алоҳида норма сифатида белгилаб қўйилган.
2019/10/23 22:01
1-ҚИСМ. 👉 Талабнома – бу юрист томонидан тайёрланадиган ҳужжат ҳисобланади, шу билан бирга таъкидлаб ўтиш жоиз, талабнома тайёрлашда юрист зарурий маълумотларни тегишли бўлинмадан (масалан, қарздорлик бўйича муддати ўтган қарздорлик, неустойка тўловлари тўғрисидаги ҳисоб-китобларни ташкилот бухгалтериясидан, банк кредити бўйича маълумотларни кредит бўлими ходимларидан) олиши лозим. 📌 Талабнома ташкилот раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланиши шарт. Ўз навбатида, юрист талабномани якуний имзо учун раҳбариятга беришдан аввал, ундаги маълумотларни ишончлилиги ва тўғри бўлишини таъминлаш мақсадида ҳисоб-китоб бўйича масъул бўлинма (масалан, бухгалтерия бўлими ёки кредитлаш бўлими)дан тасдиқлатиши, мазкур бўлинманинг масъулходими имзосини олиши тавсия этилади. 📌 Одатда талабноманинг якуний қисмида, қатъий белгиланган талаб билан бирга, тегишли тартибда жавобгарликка тортиш масаласи ёки талабнома бажарилмаганда суд органларига даъво киритилиши тўғрисида огоҳлантириш ҳам назарда тутилади. ☑️ Шунинг учун амалиётда юрист томонидан тайёрланган талабномалар кўпинча “огоҳлантириш хатлари” номи билан ҳам юритилади. Шунингдек, умумий тусдаги шартномалар юзасидан талаб билдирилганда, ҳужжатни нисбатан мувофиқ бўлган ном билан белгилаш мумкин, албатта. 📌 Талабнома буюртма ёки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек талабнома жўнатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади. 👉 Талабномани олган шахс уни албатта кўриб чиқиши ва жавоб қайтариши шарт. Хусусан, “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб бир ой муддат ичида унга жавоб қайтариши шартлиги қатъий норма сифатида белгилаб қўйилган.
2019/10/23 21:59
ШАРТНОМА БЎЙИЧА ТАЛАБНОМА ҚАНДАЙ ТУЗИЛАДИ? Мазкур мавзу юзасидан кўпроқ ташкилотда янги иш бошлаган юристларимизда бироз қийналадилар. Шу борада 5 кишидан савол келган. Шунинг учун талабнома масаласига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.
2019/10/23 21:57
ҚЎШМА КОРХОНА ЗАВОД ҚУРМОҚДА: ШУ ЖОЙДАГИ ДАРАХТЛАРНИ ТЎЛОВСИЗ КЕСИШИ МУМКИНМИ? БИЗГА ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ИНСПЕКТОРЛАРИДАН БИРИДАН КЕЛГАН САВОЛ. Хорижий тадбиркор иштирокидаги қўшма корхонага туман ҳудудида йирик завод қуриш мақсадида ер ажратилмоқда. Мана шу ер ажратиш жараёнида қурилишга тушган ҳудудда жуда кўп дов-дарахтлар бор ва қўшма корхона Вазирлар Маҳкамасининг 43-сонли қарорига асосан шу дарахтларни ҳеч қандай тўловсиз кесмоқчи. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? ЖАВОБ. 👉 Масала Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги қарори асосида тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 43-бандини қўллаш ҳақида кетмоқда. ☝️Аҳамият беринг, юқоридаги низомнинг 43-бандида шундай дейилган: “Давлат бюджети, хорижий ва халқаро ташкилотлар кредитлари ва грантлари ёки халқаро молия институтларининг инвестициялари ҳисобига молиялаштирилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, фармойишларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун кесиладиган дарахтлар ва буталар истисно тариқасида, белгиланган тўловлардан озод этилган ҳолда Давлат экология қўмитаси органларининг хулосалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида кесилади”. 👉 Мазкур бандда истисно сифатида қурилиш ва реконструкция ишлари муносабати билан дарахтлар ва буталарни кесиш, агар бу ишлар давлат бюджети, хорижий ва халқаро ташкилотлар кредитлари ва грантлари ёки халқаро молия институтларининг инвеститциялари ҳисобига молиялаштирилаётган бўлса дарахтлар ва буталарни тўловсиз кесилиши мумкинлиги кўрсатилмоқда. ☝️Эътибор беринг, дарахтларни имтиёзли кесиш учун ўша қурилиш ва реконструкция ишлари қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилаётган бўлиши керак: ➖бюджет ҳисобидан (бу ерда республика ва махаллий бюджет маблағлари назарда тутилмоқда); ➖хорижий ташкилотларнинг кредитлари ва грантлари; ➖халқаро ташкилотларнинг кредитлари ва грантлари; ➖халқаро молия институтларининг инвестициялари. 👉 Энди қаранг: биласиз, қўшма корхона маблағларининг бюджетга алоқаси йўқ, шунинг учун ҳам биринчисини рўйҳатдан чиқариб ташлаймиз, тўғрими? 📌 Қўшма корхона томонидан амалга оширилаётган лойиҳани ХОРИЖИЙ ВА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРНИНГ КРЕДИТЛАРИ ВА ГРАНТЛАРИ ҲИСОБИГА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲА деб айта олмаймиз. Нега деганда, қўшма корхона томонидан лойиҳага тикилаётган маблағ бу кредит ёки грант маблағлари эмас, балки у корхонанинг таваккалчилик асосида, ўз фаолиятини молиялаштириш учун йўналтириладиган маблағларидир. 👉 Демак, рўйҳатда фақат халқаро молия институтларининг инвестициялари қолди, шунга эътибор қиламиз. ✅ Халқаро молия институтларининг инвестициялари деганда ҳуқуқий жиҳатдан айнан “халқаро молия институти” мақомига эга бўлган бир ёки бир нечта субъект тушунилади. Қўшма корхона эса халқаро молия институти ҳисобланмайди, унинг ҳуқуқий мақоми “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ “чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонаси”дир. ☝️Демак, қўшма корхона томонидан лойиҳалаштирилаётган маблағларни халқаро молия институтларининг инвестициялари деб ҳам айта олмаймиз. Чунки бу лойиҳада нафақат хориж инвестицияси, балки у билан бирга Ўзбекистон томонининг хиссаси ҳам иштирок этмоқда. ✳️ Яъни, қўшма корхона томонидан молиялаштирилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари Ҳукуматнинг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарори асосида тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 43-бандига тушмайди ҳамда унга дарахтларни кесиш масаласида юқоридаги имтиёз берилмайди.
2019/10/23 20:56
YURISTKADR, [20.10.19 18:52] https://t.me/yuristkadr
2019/10/23 19:15
АМЕРИКАДА КАДРЛАР ❓Бизга жуда қизиқувчан бир обуначимиздан бир неча кун аввал бир савол келган. Улар хорижда, масалан Америка қўшма штатларидаги компаниялар ва ходимлар ҳақида, улардаги ишни ташкил қилиш масаласида маъумот беришимизни сўраганлар. 📌 Америкалик ходимлар ўзлари ишлаётган компанияларга у қадар содиқ эмаслар, масалан, японлар каби, биласиз, японлар ўз компанияларига худди оиласига бўлганидек, мустаҳкам содиқдирлар. 👉 Бунинг сабаблари қуйидагилардан иборат: Америка компанияларида ходимлар билан компаниялар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик кафолатининг йўқлиги, Америка компанияларининг кадрлар сиёсати кўпинча гуманитар характерга эга эмаслиги, арзимас хато билан ҳам ишдан бўшатишлар сабабли ходимларнинг ўз келажагига нисбатан хадик мавжудлигидир. 📌Америка халқи муҳожирлар томонидан ташкил этилган. Аввало, улар тадбиркор, ташаббускор, жасур одамлар бўлиб, улар бизнесни охиригача юритишни, бунда ўз олдиларига қўйган мақсадларга исталган усуллар билан эришишни, бизнес бозорида омон қолишни истайдилар. ▶️ Шу нуқтаи назардан, америкалик ходимларнинг меҳнат фаолияти мазмунини белгилаб берадиган қуйидаги бир нечта ҳусусиятлар мавжуд: 1⃣самарадорлик; 2⃣ташкилотчилик қобилияти; 3⃣ узлуксиз малака ошириш; 4⃣ бошқарув назарияси ва амалиётини такомиллаштириш; 5⃣ мобиллик; 6⃣ тенглик. 📌Америкада меҳнат – бу мақсадга ва натижага эришиш учун ҳар қандай тўсиқларни бартараф этадиган кучдир. Америкаликлар нима бўлишидан қаъий назар белгиланган ишни ва топшириқни охирига етазишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар. 📌 Пировард натижадан даромад олиш, ҳар қандай бизнесдан фойда олиш, фойда келтирадиган лойиҳаларни қидириш ва ишга тушириш ва бу борада индивидуал қобилиятга эга бўлиш уларнинг асосий истагига айланади. ✅ "Ҳар бир инсон ўзи учун" тамойили жуда ривожланган, бу меҳнатга нисбатан ҳам тадбиқ этилган. Америкаликлар юқори даражадаги индивидуализмга эга, чунки меҳнат бозоридаги рақобат етарлича юқори ва ҳаётнинг "орқа палласида" бўлмаслик учун барчага ўхшаб қолмаслик, меҳнат фаолиятида алоҳида ажралиб туришлик керак бўлади.
2019/10/23 19:13
КАДРЛАР ХИЗМАТИ БОРАСИДА ГАП КЕБҚОЛДИ 📌 Кадрлар хизмати ҳақида гап кетганда, юрист сифатида мен кўпинча, бир нарсага қийналаман: республикамиз қонунчилигида кадрлар хизматида фаолият юритувчи мутахассислар учун ягона бир муқобил ном топа олмайман. 🎗Шахсан ўзим ҳам шу соҳага алоқадор мутахассис сифатида кадрлар хизмати вакиллари мақомининг аниқ белгиланмаганлиги кўплаб муаммолар келтириб чиқараётганлигига гувоҳ бўлиб келаман. Айтмоқчиманки, ушбу соҳанинг аниқ бир ҳуқуқий мақомини (ҳудди юридик хизмат ёки бухгалтерия хизмати ходимлари каби) белгилаб берадиган вақт етиб келди, жилла қурса давлат ташкилотлари учун. ✅ Биласиз, ташкилот унинг умумий ва махсус функцияларини амалга оширувчи муайян таркибий бўлинмалардан иборат бўлади ва ушбу таркибий бўлинмалар айнан амалга оширадиган вазифа ва функциялари билан бир-биридан фарқланади. 👉 Бухгалтерия бўлими, Маркетинг бўлими, Иқтисодий таҳлил бўлими, Ички назорат хизмати, Юридик хизмат бўлими кабилар бўлинмалар бунга яққол мисол. ✅ Айнан кадрлар хизмати ҳам ўзининг алоҳида муҳим вазифалари билан кўп ҳолатларда алоҳида бўлинма сифатида намоён бўлади. 📌 Кадрлар хизмати ҳақида тўхталганда, шуни таъкидлаш муҳимки, унинг фаолияти корхона ва ташкилот фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий ривожини кўзлайди. Бунда асосий эътибор ходимларни жой-жойига қўйиш, уларнинг сифатини яхшилаш орқали корхонага фойда келтирадиган жамоа тузишга қаратилади. ☝️Бир нарса муҳимки, корхоналарнинг фаолияти ва айниқса, тижорат ташкилотларида кузатилади, бу фойда ва даромад олишга қаратилган бўлади. Тижорат корхоналарида фаолият юритаётган ходимлардан ҳар қандай вазиятда наф ва корхона учун манфаат талаб этилади. ✅ Албатта, бу масалада корхонанинг кадрлар хизмати муҳим ўринга эга бўлган бўлинма сифатида ҳар бир ходимнинг меҳнатини реал равишда баҳолашда асосий воситачи бўлиб ҳисобланади. 📌 Яна бир гап: кадрлар хизмати ходими фақат “ҳужжат кишиси” эмас, деб кўп жойда таъкидлаймиз. Кадрлар хизмати вакиллари ташкилотдаги жамоавий муҳитни барқарор шаклланишини таъминловчи асосий воситачи шахслардир. Чунки айнан у иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатнинг ўртасида туради.
2019/10/23 18:52
YURISTKADR, [23.10.19 09:37] YURISTKADR, [20.10.19 18:52] https://t.me/yuristkadr
2019/10/23 10:24
ХЎШ, ХОДИМДАН ЗАРАР ҚАНДАЙ УНДИРИЛАДИ? 👉Меҳнат кодексининг 207-моддасига мувофиқ агар зарар етказувчи ходим бўлса ва у етказган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, зарар суммаси айбдор ходимдан (яъни, дейлик унинг ойлик ҳақи тўловларидан) иш берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилиши мумкин. ☝️Фақат бунда иш берувчининг фармойиши зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб бир ой ичида чиқарилиши шарт. Акс ҳолда, иш берувчи томонидан зарарни бир томонлама ундириш ҳуқуқи йўққа чиқиши мумкин. ☑️ Етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса ёки зарар аниқланган кундан кейин бир ойлик муддат ўтган бўлса, зарар суд тартибида, яъни зарар етказган шахснинг доимий яшаш жойидаги фуқаролик суди орқали ундирилади. ☝️Яна бир муҳим нарса, зарар етказувчи ходим эмас, балки оддий фуқаро бўлса, унинг ҳаракатида жиноий жавобгарликни белгиловчи омиллар бўлмаса мазкур ҳолатда юрист судгача ундирув усулларини қўллаш билан бирга тўғридан-тўғри фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризаси билан чиқилишини таъминлаш керак.
2019/10/23 10:22
ТАШКИЛОТГА ЗАРАР ЕТКАЗИШ ҲОЛАТИДА ЖИНОЯТ БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ? Ташкилотга етказилган зарарларни ундириш масаласидаги тушунтиришни юборганимиздан сўнг обуначиларимиздан биридан шундай савол берилди: ❓Агар ташкилотга етказилган зарар билан боғлиқ ҳаракат жиноят ҳисобланмаса (шундай бўлиши мумкинку) нима қилиш керак бўлади? ЖАВОБ ☑️ Зарар етказишдан келиб чиққан мажбуриятларда агар шахснинг ташкилотга нисбатан содир этилган ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) ижтимоий хавфли бўлмаса ва унда жиноий аломатлар бўлмаса, ташкилот юристи судгача бўлган ундирув усулларини фаол равишда қўллаши, ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли маъмурий жавобгарлик чораларини қўлланишини таъминлаши лозим. 👉 Биз бундай усуллар сифатида зарар етказган шахсга огоҳлантириш ва талабнома хатларини юбориш, шахсан музокаралар олиб бориш, шахснинг яқинлари билан мавжуд вазиятни муҳокама қилиш ва ҳоказоларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. ☑️ Корхона ходимининг ўзи ишлаётган ташкилоти мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-тарож қилиши гарчи ижтимоий хавфи борасида жиноят ҳисобланмасада, бундай ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. ❗️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасида тегишли маъмурий жазо чоралари назарда тутилган. Бу бўйича маъмурий чора қўллаш ваколати МЖтКнинг 245-моддасига асосан маъмурий судлар ихтиёрида, материал одатда ушбу судга ички ишлар органлари томонидан чиқарилади. 👉Шунга кўра, бундай ҳолатлар юзага келганда юрист зарар етказган ходимга нисбатан юқоридаги моддага асосан тегишли маъмурий чоралар қўлланилиши юзасидан зарур ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиши керак бўлади.
2019/10/23 10:19
✅Шу ўринда, корхона ва ташкилотларда иш юритиш тартиби ва ижро интизомини ташкил қилиш масаласида мазкур каналдаги маълумотлар ҳақиқатда фойдали бўлади, деб ўйлайман.
2019/10/23 09:57
Эътибор берган бўлсангиз, орада биз қия чизиқ, яъни "/" белгиси билан имзо қўйиш амалиётининг қанчалик нотўғри эканлиги масаласида тушунтириш берган эдик. Иш юритиш ва ижро назорати канали (Илҳомжон) шу масалада инфографика тайёрлаб ташлаганлар. Шуни тақдим этамиз.
2019/10/23 09:56
ГАП КЕБҚОЛДИ ✳️Назаримда (кўпчиликнинг назарида ҳам шундай бўлса керак) дарахтларнинг ноқонуний равишда кесилиб кетиши билан боғлиқ муаммоларнинг асосий сабаби учта: ➖биринчиси, бизда экологик маданиятнинг етишмаслиги, яъни яшил олам, дов-дарахтларнинг ҳақиқий ва тўлиқ аҳамиятини, уларнинг кесилиб кетиши оқибатларини хамма ҳам тўлиқ тушуниб етмаслиги; ➖иккинчиси, биз она табиат (шу жумладан, яшил дарахтлар) олдидаги ўз масъулиятини етарлича хис қилмаслигимиз; ➖учинчиси, ҳаммамиз бир бўлиб, она табиатни асраб-авайлаш борасида қабул қилинган жуда кўплаб қонунлар ва қонуности ҳужжатларини шунчаки ижро қилмаслигимиз. 1⃣. Одамларимизнинг экологик маданиятини ошириш учун экология соҳасида кучли ва жуда кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тизимини яратиш ҳамда ишга тушириш керак. 👉Бу тизим: ✅ боғчадан тортиб, мактаблар, коллеж ва лицейлар ҳамда барча олий ўқув юртларида экологик таълимни йўлга қўйиш (ҳа шундай, йўлга қўйиш, чунки амалда бу йўлга қўйилмаган) орқали; ✅ давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда аҳоли қатнови кўп бўлган муассасалар биноларида аҳоли ва давлат хизматчилари эътибори учун экологик тарғибот плакатларини жойлаштириш орқали; ✅ телевидения, радио ва ижтимоий тармоқларда экологик роликларни ижтимоий тадбир сифатида мунтазам равишда текин ёритиш, давлат телеканалларида буни мажбурият қилиб белгилаб бериш каби йўллар билан амалга оширилиши мумкин. 2⃣. Одамларимиз она табиат олдидаги масъулиятини етарлича хис қилишлари учун, ноқонуний дарахт кесилиши борасидаги мавжуд жазолаш тизимини самарали равишда қўллаш керак. ☝️ Яъни, дов-дарахтларнинг ноқонуний кесилиши аниқландими, тамом – жазо муқаррар равишда қўлланилиши шарт. ☑️ Мана шу ўтган бир йилнинг ўзида дарахтларни ноқонуний кесилганлик ҳолати юзасидан жавобгарлик масаласи етарлича кучайтирилган. Кўпчилик ноинсофлар билмайдида, 10 дона чинор дарахтини ноқонуний кесса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини. ☑️ Одамларга ўзи тушунтириш керак: “оғайни, 5 та чинор кессанг умумий зарар миқдори 30.000.000 сўм бўлади, бироқ бу зарар Ҳукуматнинг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан 10 га кўпайтирилади. Яъни сен ноқонуний кесилган 10 та чинор учун давлатга 30.000.000 сўм эмас, оғайни 300.000.000 сўм тўлайсан”деб. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинининг 198-моддаси амалиётда кам ишлатилмоқда, бу вазиятда ҳам “ке қўй энди” дейиляптида. Ваҳоланки, ушбу моддага мувофиқ экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилганлик учун уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. 3⃣. Табиатни асраб-авайлаш борасида қабул қилинган жуда кўплаб қонунлар ва қонуности ҳужжатларининг ижроси билан боғлиқ масала энг оғриқли нуқтамиз ҳисобланади, ҳа айнан шундай. ☑️ Бу борада дарахтларнинг ноқонуний кесилиши мавзуси атрофидаги айланиб-ўргилаётган барча-барчамиз: яъни давлат органлари, махаллий ҳокимият органлари, кенг жамоатчилик ва аҳоли дов-дарахтларга оид қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя этганимизда эди, қонунларда келтирилган мажбуриятларимизни, ҳуқуқларимизни ва ваколатларимизни тўлақонли равишда бажарганимизда эди, қандай зўўўррр бўларди-да. ❌ Қўполроқ бўлса ҳам айтаман, қонунлар ижро қилинмас экан, фақатгина кабинетда ўтириб олиб ёки онда-сонда бўлиб ўтадиган брифинглар, конференциялар, семинарлар, амалий учрашувлар каби тадбирларда қуруқ ваъзхонлик қилиш ва бу билан “мана ишлаяпманку” дейиш, менимча тўғри эмас.
2019/10/23 09:43
Кадрлар бўйича мутахассисларимиздан бири интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш тўғрисидаги буйруқдан намуна сўраганлар. Мазкур намуна фойдаланишга қулай бўлиши учун ворд файлида тақдим этилмоқда.
2019/10/23 09:24
ЗАРАРНИ ҚАНДАЙ УНДИРАМИЗ? Тижорат банкларидан бирида ҳуқуқшунос бўлиб ишловчи ёш мутахассисларимиздан биридан келган савол. ❓Агар бирор бир шахснинг ноқонуний ҳаракати, жинояти натижасида ташкилотга жиддий зарар етказилса, шу зарарарни ундириш учун қандай чораларни амалга оширсак бўлади? ЖАВОБ 👉 Биласиз, Фуқаролик кодексининг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. ▶️ Зарар агар шахснинг ташкилотга нисбатан содир этилган жиноий қилмиши натижасида келиб чиққан бўлса, юрист қуйидаги кетма-кетликда иш олиб боришни тавсия қилган бўлардим: 1⃣ келтирилган зарар юзасидан ҳужжатларни (камомад бўйича далолатнома ва бошқа ҳужжатлар)ни зарур даражада расмийлаштириши; 2⃣ паралелл равишда зарар етказган шахс билан қатъий музокаралар олиб бориши, қонунбузарлик ва зарарни қопламаслик оқибатларини унга аниқ тушунтириш орқали зарарни тезкор ва ихтиёрий равишда қопланишига уриниб кўриши; 3⃣ содир этилган қонунбузарлик ва келтирилган зарар юзасидан ташкилотнинг мурожаатини тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириши; 4⃣ дастлабки тергов ҳамда суд тергови жараёнида фуқаровий даъвони фаол қўллаб-қувватлиши; 5⃣ якунда суднинг айбдордан ташкилот ҳисобига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ҳукми (ёки қарори)ни қабул қилишига эришиши; 6⃣ зарарни қоплаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг депозит ҳисоб-рақамларига ундирилган маблағларни ташкилот ҳисобига ўтказилишига эришиши 7⃣ суд томонидан берилган ижро варақасини тегишли Мажбурий ижро бюроси бўлинмаларига етказилишини таъминлаши; 8⃣ Мажбурий ижро бюроси бўлинмалари билан ҳамкорликда ундирув жараёнида шахсан иштирок этиши ёки зарарни қоплаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг депозит ҳисоб-рақамларига ундирилган маблағларни ташкилот ҳисобига ўтказилишига эришиши зарур.
2019/10/23 09:20
YURISTKADR, [20.10.19 18:52] https://t.me/yuristkadr
2019/10/23 09:07
ХЎЖАЛИК ШАРТНОМАСИ НИМА? Масъулияти чекланган жамиятида бош бухгалтер бўлиб ишловчи бир опамиздан келган саволга эътибор қаратинг. ❓Ҳар қандай шартномалар ҳам хўжалик шартномаси бўлиб ҳисобланиши мумкинми, умуман бизда хўжалик шартномаларига нисбатан қандай талаблар қўйилган? ЖАВОБ. 👉 Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишув хўжалик шартномаси дейилади. ☝️ Демак, хўжалик шартномаси деганда тарафлардан бири албатта тадбиркорлик субъекти ҳисобланган у томонидан айнан тадбиркорлик соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбурияти бўлган шартномаларни тушунишимиз керак. ❓Бу нима дегани? ✅ Бу масалан иккита фуқаро (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) томонидан тузиладиган шартномалар ёки иккита юридик шахснинг тадбиркорлик фаолиятига дахли бўлмаган шартномалари хўжалик шартномаси ҳисобланмайди, деганидир. ⬛️ Хўжалик шартномасида қуйидаги шартлар белгиланиши керак: ☑️ шартнома предмети; ☑️ етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва баҳоси; ☑️ шартноманинг бажарилиш муддатлари; ☑️ ҳисоб-китоб қилиш тартиби; ☑️ тарафларнинг мажбуриятлари; ☑️ шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги; ☑️ низоларни ҳал этиш тартиби; ☑️ тарафларнинг реквизитлари; ☑️ шартнома тузилган сана ва жой; ☑️ шунингдек бундай турдаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувга эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартларни назарда тутиши керак. 👉 Хўжалик шартномасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланаётганда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлаб қўйиш албатта назарда тутилган бўлиши керак (яъни бу ерда камида 15 фоизлик олдиндан тўловли шартномалар назарда тутилмоқда). ☝️ (Юқоридаги талаблар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасида акс этган).
2019/10/23 09:05
ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ АСОСИЙ ҚОНУНЛАР ҚАЙСИЛАР? “Ўзахтасаноат” давлат акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналардан бирида экологик хизматга масъул бўлиб ишловчи бир мутахассисимиз экология ва атроф муҳит соҳасидаги энг асосий қонунларни келтириб ўтишимизни сўраганлар. ЖАВОБ ✳️ Ўзбекистон Республикасининг табиий ресурсларни бериш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг шартлари ва тартиби белгилаб қўйилган асосий қонунлари қуйидагилардир: ✅ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси; ✅ «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун; ✅ «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун; ✅ Ер кодекси; ✅ «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун; ✅ «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун; ✅ «Мухофаза этиладиган табий ҳудудлар тўғрисида»ги қонун ✅ «Ўрмон тўғрисида»ги қонун; ✅ «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун; ✅ «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун; ✅ «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун; ✅ «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонун; ✅ «Концессиялар тўғрисида»ги қонун; ✅ «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонун; ✳️ ва бошқа қонунлар.
2019/10/22 16:10
ПЕНСИОНЕРНИ БЎШАТИШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ? Бизга келган саволлардан бири ўрта таълим мактабида фаолият юритувчи кадрлар бўйича мутахассисдан келган ва мазмуни қуйидагича. ❓Пенсия ёшига тўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилишда нималарга эътибор қаратишимиз керак, масалан икки ойлик огоҳлантириш бермасдан туриб, компенсация тўлаб бўшатишимиз мумкинми? Жавоб. 👉 Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига мувофиқ бекор қилинишига йўл қўйилади. ✳️ Бугунги кун амалиётида пенсия ёшига етиб, бу борада пенсия олиш бўйича тегишли ҳуқуқи юзага келган фуқаролар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш албатта иш берувчининг ҳуқуқи бўлиб қолаверади. ☝️Лекин масалани яна бир томони борки, пенсия ёшидан ўтган бўлсада, ўз иш самарадорлиги билан ёш ходимларга ўрнак бўладиган ходимлар ҳам борки, МК 100-моддаси 2-қисми 7-банди иш берувчига бундай ҳодимларни ишдан бўшатиш юзасидан мажурият юкламайди. Яъни юқорида айтганимиздек, бу масала иш берувчининг ҳуқуқидир. ✳️ Ходимни мазкур асос билан ишдан бўшатишдан аввал уни пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжудлигига эътибор қаратиш лозим. 👉 Биламизки, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига биноан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: ✅ эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; ✅ аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. 👉 Ушбу асос билан меҳнат шартномасини бекор қилишда иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида ИККИ ОЙ ОЛДИН ЁЗМА РАВИШДА ОГОҲЛАНТИРИШИ керак. ✳️ МКнинг 101-моддаси 2-хатбошисига асосан юқоридаги огоҳлантиришни фақатгина икки тарафнинг розилиги билангина шу муддатга мос бўлган компенсация тўлови билан алмаштириш мумкин. Албатта бу тўғрисида буйруқда алоҳида кўрсатилиши керак. 👉 Жамоа шартномасида МК 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан бекор қилишда касаба уюшмасининг розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розилик олмай туриб, пенсия ёшига тўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиб бўлмайди.
2019/10/22 15:27
Бобил ҳукмдори Хаммурапи тасвири ва қонунлари матнлари акс этган саҳн. (Париж, Лувр музейи)
2019/10/20 18:53
ДАСТЛАБ ҚОНУНЛАР ҚАЧОН ВА КИМ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ? ☝️Дастлабки қонунлар милоддан аввалги 1750 йилда қадимги Бобил ҳукмдори Хаммурапи томонидан расман ҳуқуқий ҳужжат сифатида қабул қилинди. 👉 Бу қонунлар тўплами биринчи қонун сифатида “Хаммурапи қонунлари” номи билан тарихга кирди ва энг аҳамиятли томонларидан бири мазкур қонунлар тўплами ўша даврдаги қадимги давр ҳуқуқ вакиллари учун ҳуқуқий асос вазифасини ўтаган. ✅ Хаммурапи қонунларининг асосий мақсади жамиятдаги иқтисодий, оилавий ва хўжалик муносабатларини тартибга солишдан иборат бўлган. ✅ Унда асосий эътибор турли хил қонунбузарликлар учун жазоларни белгилаш ва уларнинг таърифи каби масалаларга қаратилган. ‼️Хаммурапи қонунларида жазоларнинг қаттиқ ва кескин тизими кўзда акс этган, деярли ҳар қандай ўғрилик ва мулкка нисбатан тажовузкорлик ўлим билан жазоланиши акс этган.
2019/10/20 18:44
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ Мактаб директорлари КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/school_direktor
2019/10/20 18:24
‼️ Шу ўринда зарурат туғилиб қолар деган мақсадда, штат жадвалидан бир намуна (кўпроқ бюджет ташкилотлари учун мос келади) тақдим этамиз.
2019/10/20 18:20
КОРХОНАНИНГ ШТАТ ЖАДВАЛИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ? ✳️ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида штат жадвали термини ҳақида бирор-бир қоида ёки норма келтирилмаган, штат жадвалига оид масалалар ҳақида гап кетганда ушбу кодексда штат жадвали “ходимлар сони (штати)” мазмунида баён этилган. ☝️Лекин, Бюджет кодексида штат жадвалига расмий тарзда таъриф берилган. Жумладан, ушбу кодекснинг 3-моддасида “штат жадвали — доимий ходимлар лавозимлари ва бўш ўринлар номларининг сони ва лавозим маошларининг миқдорлари кўрсатилган рўйхатни ўз ичига оладиган, бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган ҳужжат” дейилган. 👉 Мана шу таърифни барча корхона ва ташкилотлар учун бирдек қабул қилишимиз мумкин. ✳️ Штат жадвалининг асосий аҳамияти шундаки, у нафақат бухгалтерия ҳисоби учун қулай восита, балки корхона ходимларининг тузилишини бошқариш, ундаги мавжуд бўлган маълумотларга асосланиб, меҳнат самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш, шунингдек, меҳнат ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштиришда қулайдир. ✳️ Штат жадвалида асосан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади: ➖ ходимлар тузилмаси; ➖ лавозимлар таркиби; ➖ ходимлар сони; ➖ тасдиқланган иш ҳақи ва қўшимча тўловлар; ➖ бошқа зарурий маълумотлар. ▶️ Штат жадвалини амалга киритиш масаласига келадиган бўлсак, бу жараён қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: 1⃣ штат жадвалини ишлаб чиқиш; 2⃣ штат жадвалини тасдиқлаш; 3⃣ штат жадвалини келишиш; 4⃣ штат жадвалини рўйҳатдан ўтказиш. ☝️Буни билиш лозим, Бюджет кодексининг 107-моддасига асосан бюджет ташкилотларининг штат жадвали молия органлари томонидан рўйҳатдан ўтказилади.
2019/10/20 18:16
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ИШЛАГАНЛИГИМ УЧУН ҚАНЧА ТЎЛАНАДИ? Ободонлаштириш тизимида ишлайдиган бир акамиздан келган савол. ❓Мен Ободонлаштириш бошқармаси электромонтер булиб ишлайман. Кўпинча, шанба ва якшанба - дам олиш кунлари ишлашимга тўғри келади, лекин шу кунлари ишлаганимга компенсация олмаганман. Айтингчи, дам олиш кунлари қўшимча равишда ишга жалб қилинганимда иш ҳақи қандай тўланади? ЖАВОБ 👉 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасида иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун ҳақ тўлаш тартиби назарда тутилган. 👉 Мазкур моддага кўра, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. ✳️ Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади. ✳️ Шунингдек, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганки, байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. ✳️ Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. ✅Демак, Сиз амалда дам олиш кунлари ишлаган бўлсангиз , шу кунлари ишлаган вақтингиз учун ташкилотдан икки хисса миқдорда иш ҳақи олишга ёки бир хисса олиб, яна шу иш даврига тенг бўлган отгул (қўшимча дам олиш куни) олишингиз мумкин. ☝️Лекин яна бир нарсани унутмаслик керак: фаолиятингиз аҳолига доимий хизмат кўрсатиш билан боғлиқлиги ҳисобига тасдиқланган смена графиги бўйича иш кунингиз шанба ёки якшанба кунига тўғри келиб қолган бўлса, бу кунлар сиз учун оддий иш куни саналади, дам олиш куни эмас. 👉 Бу ҳолатда масала ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ҳал этилади, яъни смена графигига асосан юқоридаги ҳолатда сизнинг дам олиш кунингиз хафтанинг бошқа кунларига тўғри келади. ✅ Биз айтган юқоридаги 157-модда талаблари айнан мана шу дам олиш кунингизда ишга жалб қилишга нисбатан қўлланилади (смена графигигига асосан иш кунингиз деб белгиланган шанба ва якшанба кунларига эмас).
2019/10/19 17:15
YURISTKADR, [19.10.19 13:21] https://t.me/yuristkadr
2019/10/19 15:50
ОБУНАЧИ МУТАХАССИСЛАРИМИЗДАН БИРИ ХОДИМНИ АТТЕСТАЦИЯ СИНОВИДАН ЎТКАЗИШДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИДАН НАМУНА СЎРАГАНЛАР. УШБУ НАМУНА ВОРД ШАКЛИДА ТАҚДИМ ЭТИЛМОҚДА.
2019/10/19 14:59
Тўнкага айланган чинор тилидан Метин каби қадди тик, бир ЧИНОР эдим, Қучишга қўлоч етмас бағри бор эдим, Саратонда барчангизга роса кор эдим, Энди кўринг, тўнкага айланиб қолдим. Мени қийнаб танамни юзга бўлдилар, Юз ёшимда йиқитиб кўнгли тўлдилар, Азоб бериб бағримни тилди, ўйдилар, Оҳ, не қилай, тўнкага айланиб қолдим. Кесган бегона эмас, хооов ўша бола, Соямда катта бўлган кўз-қоши қора, Амал тегиб ўзгарди, шунга дил пора, Буйруқ берди - тўнкага айланиб қолдим. Эҳ, аҳли инсоният, кўнгли чиркинлар, Сиз шунчаки, қалби қулф томошабинлар, Тўқимангиз энди сабаб, ёлғон ва чинлар, Жим турдингиз, тўнкага айланиб қолдим. Умримни тугатдингиз, қўпоринг энди! Илдизим ҳам қолмасин, тарс ёринг энди! Ўтин бўлай, ёқаверинг, оборинг энди! Фойдасиз бир тўнкага айланиб қолдим! Қайлардасан онажоним! Табиат, она! Қара, мендан қолмаяпти, ҳеч бир нишона, Бешафқат темир тишлар - сўнгги паймона, Сўнгги нафас – тўнкага айланиб қолдим. Алвидооо, эй бешафқат, меҳрсиз ИНСОН.
2019/10/19 14:21
Азиз юртдошлар ва ҳамкасблар, барчамиз шу табиат билан тирикмиз ва мавжудмиз. Шундай экан, ҳар қадамда ва ҳар дамда она табиатни асраб-авайлайлик. Соясида униб-ўсганимиз, бир вақтлар дўстлар билан яйраб яшнаганимиз шу қадрдон дарахтларнинг кесилишига йўл қўймайлик! Кўпчилигимизнинг бошимиздан ўтган, арзимасдик туюлсада, аслида фожеа ҳисобланган бу воқеага сиз ҳам гувоҳ бўлгансиз. Бу воқеанинг устидан чиққанимизда ҳар доимгидек ҳеч нарса бўлмагандек индамай ўтиб кетаверар эканмиз, бет четда виждонимиз зор қақшаб, дод солиб, хўнграб-хўнграб йиғлаб қолаётганлигини унутмайлик. ҚУЙИДАГИ ШЕЪРНИ ТАКРОРАН ЮБОРЯМАН.
2019/10/19 14:21
ФИЛИАЛ ВА ВАКОЛАТХОНА: УЛАРНИНГ ФАРҚИ НИМАДА? ❓Бизга келган яна бир саволлардан бирини мен ҳам юридик хизмат, ҳам кадрлар хизматига алоқадор деб ўйлайман. Савол шундай: ташкилотнинг филиали ва ваколатхонаси ўртасида қандай фарқлар бор, уларнинг ваколати қандай расмийлаштирилади? Шу тўғрисида тушунтириш бериб ўтсангиз. ЖАВОБ ✳️ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасида шундай норма мавжуд: 👉 ВАКОЛАТХОНА юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. 👉 ФИЛИАЛ юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. ☝️Демак, бу ҳолатда ваколатхона ва филиалнинг асосий фарқи: ➖ филиал юридик шахс номидан у томонидан амалга ошириладиган фаолият (жумладан, тадбиркорлик фаолиятини)ни ва хизматларни амалга ошириши мумкин; ➖ваколатхонада эса бундай ҳуқуқ бўлмайди ва у ўзи жойлашган ҳудудда ўз юридик шахсининг манфаатларига доир тадбирлар (масалан, музокаралар кабилар)ни амалга оширади. ✔️ Мамлакатимизда филиал масаласида энг яққол мисоллардан бири тижорат банкларидир. Банклар юридик шахс сифатида жойларда ўз хизматларини ва банк операцияларини ўзларининг филиаллари орқали амалга оширадилар. ☝️ Яна бир муҳим қоида: ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Ҳар бир филиал ва ваколатхона ўз юридик шахси томонидан тасдиқланган низомига эга бўлиши шарт. ❗️Шундан келиб чиқиб билиш керакки, агар филиал ва ваколатхона раҳбарларига юридик шахс номидан иш олиб бориш тўғрисида ишончнома берилмаган бўлса ҳамда филиал ва ваколатхона ўз низомига эга бўлмаса, уларнинг бу ҳаракати ноқонуний бўлиб қолаверди.
2019/10/19 12:50
☝️Юқоридаги "МИБ ЖАРИМАЛАРИМИЗНИ ЎЗ ВАҚТИДА УНДИРИБ БЕРМАЯПТИ" мавзусидаги савол кўпинча, давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари фаолиятида учрайди, бироқ бошқа ташкилотлар тизимида ҳам Мажбурий ижро бюроси билан ишлашда, кўп ҳолатларда ундирув бўйича ижро ҳужжатларини (ижро варақасини масалан) МИБга ўтказамизда, бўлди иш тугади деб ҳисоблаймиз. Аслида, тажрибали юристлар жуда яхши билишади, суд қарорини чиқариш 50 фоизлик иш бўлса, унинг ижросини ташкил қилиш (МИБ биан ишлаш ҳам) 50 фоиз иш ҳисобланади. ✅ Жавобнинг хажми бироз кўпроқ бўлсада, керакли мутахассислар уни албатта ўз иш компьютери орқали ўзларига кўчириб олиб, яхшилаб танишиб олишларини ҳохлар эдик. Яна бир гап, суд ва ижро билан боғлиқ жараёнларни ташкилот юристи тўлиқ қамраб ололсагина ва ундирувчи вакили сифатида назорат қилолсагина ташкилот фойдасига ўша қарздорлик ўз вақтида ундирилади.
2019/10/19 12:19
3-ҚИСМ. ✳️ Умуман олганда, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддасига мувофиқ жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ундирув қисми “ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан КЎПИ БИЛАН ИККИ ОЙ МУДДАТ ичида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак. 🔴 МАЗКУР ИККИ ОЙ МУДДАТ ИЧИДА УНДИРИЛМАГАН ЖАРИМА ҲОЛАТИДА МИБ ХОДИМИ ТОМОНИДАН ЮҚОРИДАГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛИШИ СОДИР БЎЛАДИ. ❓Лекин мен ундирувчи (масалан Сиз)нинг айнан шу муддат тугаганидан сўнггина мурожаат қилишини нотўғри деб ҳисоблайман. ✅ Чунки ушбу икки ойнинг ичида МИБ давлат ижрочиси томонидан бажариладиган бир нечта муддатли ҳаракатлар мавжуд ва аслида ушбу ҳаракатлар ўз вақтида амалга оширилса, ундирувда муаммо келиб чиқмайди, кўпинча (иш юкламаси жуда юқори бўлсада, МИБ ходимлари хафа бўлишмасин, биз қонундаги бор нарсани айтишимиз керак). Бизда муаммо шуки, масалани тўлиқ МИБга топшириб қўямиз, яъни жарима тўғрисидаги қарорни юборамизда кейин шундоқлигича ташлаб қўямиз. Икки ойлик муддат тугашини кутиб ўтираверамиз. Йўқ, бу нотўғри. 📝 Бу ҳолатда туман (шаҳар) инспекциялари бошлиқларига маслаҳатим: ҳар ойда икки маротаба (ойнинг 15 санасида) МИБга юборган жарима қарорлари (битта эмас, бир нечта қарор) ижроси, улар бўйича ундирилган жарималар тўғрисида туман МИБдан расман маълумот талаб қилинг. Яъни сўров хати юборинг ва олинган жавобини таҳлил қилинг. Сўровингизда МИБ томонидан амалга оширилган ундирув ишлари бўйича ҳужжатлардан нусхалар ҳам талаб қилишингиз керак. ✅ Чунки “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига кўра бунга ҳақлисиз. 👉 Бу борада, туман МИБ томонидан ундирув юзасидан етарли чора кўрилмаганлигига ишонч ҳосил қилсангиз, ҳудудий (вилоят) бошқармангиз орқали, ёки тўғридан-тўғри ўзингиз МИБнинг ҳудудий (вилоят) бошқармасига, ёҳуд МИБ ходими томонидан жиддий қонунбузарлик бўлганлигини аниқласангиз прокуратура ёки суд органларига шикоят киритишингиз мумкин.
2019/10/19 12:08
2-ҚИСМ. 👉 Эътибор беринг,“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддаси 2-қисмига асосан давлат ижрочиси ижро ҳужжатини (яъни сизнинг ҳолатингизда маъмурий жарима қарорини) олган пайтдан эътиборан БИР ИШ КУНИ ИЧИДА ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. ☝️Демак, Сиз МИБдан қарорингиз қабул қилинган куннинг ўзида ижро иши бошланишини талаб қилишингиз мумкин. 👉 23-модданинг 3-қисмида эса шундай қоида мавжуд: “давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан ЎН БЕШ КУН МУДДАТ белгилайди”. 👉 Бундан ташқари, ушбу модданинг 5-қисмида “давлат ижрочиси ундирувчининг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан мулкий ундирув бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда қарздорнинг мол-мулкини рўйхатга олиб, уларни хатлашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда мазкур қарорда кўрсатиб ўтади” дейилган. ☝️Яъни, юқоридаги нормаларга мувофиқ Сиз ундирувчи сифатида давлат ижрочисига қўшимча ариза беришингиз ва Сизнинг маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарорингиз олинган куниёқ ижро ишини қўзғатишни ҳамда шу куниёқ ҳуқуқбузарнинг мол-мулкига нисбатан хатлов чораларини қўллашни талаб қилишингиз мумкин.
2019/10/19 12:08
1-ҚИСМ. ✳️ Маъмурий жаримани мажбурий ундириш масаласи юзасидан МЖтКнинг 332, 333, 334 ва 335-моддалари ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга таянган ҳолда тушунтириш беришга ҳаракат қиламиз. Бунда айрим муҳим масалаларга тўхталамиз. ☝️Билиш керакки, МЖтКнинг 332-моддасига асосан маъмурий жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ЎН БЕШ КУНДАН КЕЧИКТИРМАЙ ТЎЛАНИШИ КЕРАК. ❓Хўш, ҳуқуқбузар жаримани шу муддатда тўламаса, нима бўлади? 👉 МЖтКнинг 333-моддаси 1-қисмига асосан Давлат экология инспектори 15 кун ичида ўзгариш бўлмаса, маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарорини ҳуқуқбузар доимий яшайдиган тумандаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда МИБ деймиз) бўлимига юборади (чунки маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор ҳам ижро ҳужжати ҳисобланади). 👉 МИБ давлат ижрочиси эса МЖтКнинг 333-моддасидан келиб чиқиб жарима солиш тўғрисидаги қарорга мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ жаримани ҳуқуқбузарнинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ундириб олиш чорасини кўради. ❓Бунда ҳам ўзгариш бўлмаса нима бўлади? 👉 Ўша 333-модданинг 2-қисмида ёзиб қўйибди: агар ўзгариш бўлмаса “уни ундириб олиш давлат ижрочиси томонидан жарима солиш тўғрисида тегишли орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор асосида ҳуқуқбузарнинг мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олиш йўли билан амалга оширилади”.
2019/10/19 12:08
МИБ ЖАРИМАЛАРИМИЗНИ ЎЗ ВАҚТИДА УНДИРИБ БЕРМАЯПТИ Бизга Давлат экология қўмитасининг туман инспекцияларидан бирида инспекция бошлиғи сифатида фаолият юритувчи обуначидан яна бир долзарб савол келган, эътибор беринг. ❓Биз экология ва атроф муҳит соҳасида броконьерларга қўллаган маъмурий жарималар ўз вақтида тўланмаса, қарорларимизни туман МИБга бериб келамиз. Бироқ, МИБ ушбу жарималаримизни ўз вақтида ижро қилиб бермаяпти. Шунга нима қилсак ва қандай чоралар кўрсак бўлади, бу борада каерга мурожаат қилайлик? ❗️ЖАВОБ УЧ ҚИСМДА КЕТМА-КЕТЛИКДА БЕРИЛАДИ.
2019/10/19 12:07
Кейин, дўстларизга мана буни юборишни унутманг. Каналга уланиш 👉https://t.me/yuristkadr
2019/10/18 16:58
ШУНДАЙ ҚИЛИБ, ДЎСТЛАР БУГУНГА ҲОЗИРЧА ЕТАДИ. ИШ ХАФТАСИНИ КЎНГИЛДАГИДЕК ТАМОМЛАБ ОЛГАНИНГИЗ БИЛАН ХАММАНГИЗНИ ТАБРИКЛАЙМАН. Бир-икки майда кўнгилсизликлар бўлиб ўтган бўлса, ўзиз учун керакли хулоса чиқаринг ва имкон қадар уларни барини унутинг. АЛБАТТА САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАРНИ ҚЎЛДАН КЕЛГАНИЧА ЭРТА-ИНДИН ҲАМ ЮБОРАМАН. ИМКОНИ БОРИЧА АСОСЛАБ ЖАВОБ БЕРИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАМАН. СИЗ САВОЛЛАРИНГИЗНИ s_yurist ШАХСИЙ САХИФАМГА ЮБОРИНГ. ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!!!
2019/10/18 16:57
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО СИФАТИДА БЕКОР ҚИЛИШДА ХОДИМНИ ОГОҲЛАНТИРИШ ШАРТМИ ЁКИ...? ✳️ Бу саволга бекорга тўхталганимиз йўқ дўстлар, кўпчиликдан келган саволлардан бири бу. Кўпчилик тажрибали мутахассисларнинг бу масаладан хабари бўлсада, лекин бунга ҳали дуч келмаган мутахассислар шу саволга жавобни билиб қўйишса яхши. 👉 МКнинг 102-моддасида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимни аввалдан огоҳлантиришга доир бир қатор талаблар қайд этиб ўтилган. Шу билан бирга, ушбу моддада меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга оид огоҳлантириш тартиблари келтирилган. ❗️ Ушбу моддага диққат билан эътибор берсангиз, меҳнат шартномасини 100-модда 2-қисмининг асосий бандлари билан бекор қилишда ходим муайян муддат олдин ёзма равишда огоҳлантириш шартлиги келтириб ўтилган. ☝️ Бироқ 102-модданинг 5-қисмида “Меҳнат шартномаси ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда (100-модда иккинчи қисмининг 3- ва 4-бандлари), иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилади ЁКИ УНГА ШУНГА МУТАНОСИБ КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАЙДИ” дейилган. ✅ Яъни бу ҳолатда огоҳлантириш масаласидаги танлов иш берувчига боғлиқ, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини 100-модда иккинчи қисмининг 3- ва 4-бандлари (интизомий жазо сифатида) билан бекор қилишда: ☑️ ЁКИ ЁЗМА РАВИШДА УЧ КУН ОЛДИН ОГОҲЛАНТИРАДИ; ☑️ ЁКИ УШБУ ОГОҲЛАНТИРИШ МУДДАТИ ЎРНИГА УЧ КУНЛИК КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАЙДИ. ✔️ ЯЪНИ, БУ ВАЗИЯТДА ИШ БЕРУВЧИ ХОДИМГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШГА ҚАРОР ҚИЛСА, УНИ ЁЗМА РАВИШДА ОГОҲЛАНТИРИШ ШАРТ БЎЛМАЙДИ.
2019/10/18 16:47
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК АНИҚЛАНГАНДА ТУШУНТИРИШ ХАТИ ОЛИШ КЕРАКМИ? ❓Давлат экологик назоратини амалга оширувчи инспекторлардан бири, яъни тизимда эндигина ўз фаолиятини бошлаган бир мутахассисдан келган савол: давлат инспекторлари экология соҳасидаги ноқонуний ҳолатлар аниқланса, айбдорлардан ёзма равишда тушунтириш хати оладилар, мана шу тушунтириш хати хақида маълумот берсангиз? ЖАВОБ. 👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 276-моддасига кўра, МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАЁТГАН ШАХСНИНГ ТУШУНТИРИШЛАРИ асосий далиллардан бири бўлиб ҳисобланади. ❌ Маъмурий иш материалида бундай тушунтириш хатларининг бўлмаслиги, ушбу ишнинг бекор бўлишига олиб келиши мумкин. ✳️ Ҳуқуқбузардан тушунтириш хатини ёзма равишда уларнинг қўлидан ёздирган ҳолатда оласиз. ✳️ Тушунтириш хати албатта маъмурий жазо чорачини қўллаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс номига ёздириш керак бўлади, яъни амалда шу ҳуқуқбузарлик ишини расмийлаштираётган давлат инспектори номига. ✳️ Тушунтириш хатида кимга тушунтириш хати берилаётганлиги ва тушунтириш хатини ёзаётган фуқаронинг исми, шарифи ва фамилияси, яшаш манзили каби маълумотлар, хатнинг мазмуни бошланишидан аввал хатнинг “ТУШУНТИРИШ ХАТИ” деган номи кўрсатилади. ✳️ Бундан ташқари, тушунтириш хатидан шахсдан ким сифатида тушунтириш олинаётганлиги, унинг туғилган йили, ойи ва куни, маълумоти, оилавий аҳволи, иш жойи ва лавозими, муқаддам маъмурий жазога тортилганлиги, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилиши керак. ✳️ Тушунтириш хатининг асосий мазмун қисмида шахснинг содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан тушунтиришлари, муносабати ва мансабдор шахс томонидан берилган саволларга жавоблари кўрсатилади. ✳️ Тушунтириш қисмидан сўнг, шахснинг тушунтириш хатини ўз қўли билан ёзганлигига оид жумлаларни (масалан, “тушунтириш хатини ўқиб чиқдим, менинг сўзимдан тўғри ёзилган” каби) киритиш тавсия этилади. ✅ Шундан сўнг тушунтириш хати берувчининг ФИШи, имзоси ва сана ҳамда тушунтириш хати олувчининг ФИШи, имзоси ва сана кўрсатилиши керак. 📝 МИСОЛ УЧУН БИР ТУШУНТИРИШ ХАТИДАН НАМУНА ЮБОРЯПМАН.
2019/10/18 16:28
👉 ТАШКИЛОТ ТОМОНИДАН ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТЛАР ҚАНДАЙ ШАКЛДА БЕРИЛАДИ? ✳️ Ташкилот юристи билиш керакки, у фаолият юритаётган ташкилот иқтисодий судларда судга қуйидаги ҳужжатлар шакллари асосида мурожаат қилиши мумкин: ✅ фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан юзага келадиган низолар бўйича — ДАЪВО АРИЗАСИ ШАКЛИДА; ✅ буйруқ тартибида иш юритиш, алоҳида тоифадаги ишлар бўйича ҳамда Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда — АРИЗА ШАКЛИДА ✅ апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига мурожаат этилганда ШИКОЯТ ШАКЛИДА амалга оширилади.
2019/10/18 16:25
Каналга уланиш 👉https://t.me/yuristkadr
2019/10/18 16:04
ШАРТНОМАНИ АВВАЛГИ ДАВР УЧУН ҲАМ ТУЗИШ МУМКИНМИ? Бизга келган саволлардан бири ва унга берилган жавоб кўпчиликни қизиқтиради, деб ўйлайман. Савол мазмунига аҳамият беринг (таҳрир қилиб беряпман) ❓Бизнинг ташкилотга шу йилнинг март ойидан бир ташкилот узлуксиз хизмат кўрсатиб келади. Ўртада шартнома тузилмай қолган, бироқ раҳбаримиз томонидан кафолат хати берилган ва биз ижрочи ташкилотни тўловни ўз вақтида тўлаб боришга ва шартнома тузишга ишонтирганмиз. Энди, мана орадан шунча ой вақт ўтди, ижрочи берган шартномани раҳбар энди имзоламоқчи, бироқ бухгалтеримиз шартнома тузганда аввалдан кўрсатилган хизмат учун пул тўламаслигини, чунки у давр учун шартнома йўқлигини билдирмоқда. Бироқ, нариги ташкилот кафолат хатимизга асосан узлуксиз хизмат кўрсатиб келган. Нима қилсак бўлади шу вазиятда? ЖАВОБ. 🔴ЭЪТИБОР БЕРИНГ! 👉 Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 13-моддасининг иккинчи қисмида шундай қоида мавжуд: 📝 “Тарафлар ўзлари тузган хўжалик шартномасининг шартларини УЛАРНИНГ ШАРТНОМА ТУЗИЛИШИДАН ОЛДИН ВУЖУДГА КЕЛГАН МУНОСАБАТЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИ деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар”. ☝️ Саволингизда келтирилган ҳолат юзасидан, дейлик, 2019 йилнинг сентябрь ойида шартнома тузиб, шартнома бўйича ишларни бажариш муддатини шартнома тузилгунига қадар бўлган даврларга ҳам тадбиқ этишингиз мумкин (тўғрироғи тарафлар шунга ҳақли). ✳️ Яъни, юқоридаги қонуннинг 13-моддасидан келиб чиқиб, тузиладиган шартномада масалан: “ушбу шартнома бўйича ишлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар 2019 йилнинг 1 январидан 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар бўлган даврларга ҳам қўлланилади” деб белгилаб қўйиш қонунчиликка зид эмас. ✅ ШУНДА, ИЖРОЧИ ТАШКИЛОТ ТОМОНИДАН ШАРТНОМА ТУЗИЛГАНИГА ҚАДАР КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН ҲАМ ТЎЛОВ ҚИЛИШ МУМКИН БЎЛАДИ.
2019/10/18 15:25
Каналга уланиш 👉https://t.me/yuristkadr
2019/10/18 13:44
ДИРЕКТОР ЎРНИГА ЧИЗИҚЧА БИЛАН ИМЗО ҚЎЙИШИМ МУМКИНМИ? Бизга келган яна бир саволлардан бирининг мазмуни қуйидагича: Мен бир давлат муассасасида раҳбар ўринбосари бўлиб ишлайман, кўпинча директор турли тадбирлар ва мажлисларда бўлганда, ҳужжатларда муаммолар келиб чиқади. Саволим шундай: юқоридаги ҳолатларда турли ҳужжатлар, масалан топшириқ хатлари ёки жавоб хатларини мен директорнинг ўрнига ручка билан, чизиқча қўйиб имзолашим мумкинми? ЖАВОБ. ❌Йўқ, аслида бу хато ҳаракат ҳисобланади. Афсуски, ҳозирда ҳам айрим ташкилотлар амалиётида ваколатли раҳбарнинг ўрнига унинг ўринбосари ёки бошқа бир ваколатсиз ходим ҳужжатдаги ваколатли мансабдор шахснинг имзо реквизити ёки лавозими олдига ручка билан “/” ёки “” шаклидаги қия чизиқ қўйилади, сўнг орқасидан ўзининг имзосини қўяди, ҳужжат эса рўйхатга олиниб, ижрога қаратилади, бу албатта нотўғри ҳаракат.❌❌ 👉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича” Намунавий йўриқнома тасдиқланган. ☝️ Мана шу Йўриқноманинг 17-бандида бу масала кўтарилган, яъни ушбу бандга кўра кўра “ҳужжатларни «унинг ўрнига» деган олд кўмакчи, шунингдек лавозими номи олдига қия чизиқ билан имзолашга йўл қўйилмайди” деб белгиланган. ✳️ Масаланинг ечими сифатида маслаҳатим: раҳбар томонидан белгиланган алоҳида ички ҳужжатда, масалан ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига оид бирор-бир буйруқда шундай қоида белгилаб қўйилсин: 👉 “ташкилот раҳбари турли тадбирлар, ҳукумат йиғилишлари, у аъзо бўлган комиссия ва ишчи гуруҳлари йиғилишлари ҳамда семинар ва ўқув машғулотлари, муносабати билан ишда бўлмаганда, ҳужжатларга унинг ўрнига раҳбар ўринбосари имзо қўйиши мумкин”. ✅ Шунда ўринбосар ҳужжатларга раҳбарнинг ўрнига бўлса ҳам, ўз имзо реквизитлари (лавозими ва ФИШ) асосида имзо қўйиши тўғри бўлади.
2019/10/18 13:36
ИШДАН БЎШАТИШДА КАСАБА УЮШМАСИ РОЗИЛИГИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ОЛИНАДИ? Обуначиларимиздан бири ходимни интизомий жазо сифатида (Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3 ёки 4-бандлари билан) бўшатишда касаба ушмасининг розилигини олиш тартиби ҳақида тушунтириш беришимни сўраганлар. ҚУЙИДА ШУ МАСАЛАГА ТЎХТАЛИБ ЎТАМИЗ. ✳️ МКнинг 101-моддаси 1-хатбошисига асосан, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини интизомий жазо сифатида, иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги (Агар жамоа шартномасида бундай розилик назарда тутилган бўлса) олиниши лозим. ☝️ Масаланинг муҳим жиҳати шундаки, агарда меҳнат низоси юзага келганда ва ходимнинг аризаси судда кўрилаётганда, суд меҳнат шартномасини бекор қилишнинг барча жиҳатларини диққат билан текширади, шу жумладан, касаба уюшмаси ёки ходимлар вакиллик органи розилигини олиш тартибини ҳам. Меҳнат шартномасини бекор қилишга оид розилик олишда ҳар бир босқични тўлиқ расмийлаштириш зарур. 👉 Жумладан, МКнинг 101-моддасида келтирилган қоидаларга айнан риоя этиш, бунда ИШ БЕРУВЧИ ВА КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ ҚУЙИДАГИ КЕТМА-КЕТЛИКДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ КЕРАК: 1⃣ иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисида ёзма равишда тақдимнома киритилиши; 2⃣ касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи йиғилишида иш берувчининг тақдимномаси кворум таркибида кўриб чиқилиши; 3⃣ иложи борича, ушбу йиғилишга ходимнинг ўзини ҳам жалб қилиш ва унинг фикрини эшитиш; 4⃣ касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг ёзма йиғилиш баённомасини расмийлаштириш ва тегишли қарор чиқарилишини таъминлаш; 5⃣ касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш масаласи бўйича қабул қилган қарори ҳақида, иш берувчига ёзма равишда хабарнома бериш; 6⃣ хабарномага қабул қилинган қарордан кўчирма ёки унинг нусхасини илова сифатида тақдим этиш; 7⃣хабарнома меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида тақдим этилиши; 8⃣ шунингдек, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, меҳнат шартномасини бекор қилиши керак.
2019/10/18 12:53
1