bakiroo


3602 Members

Ўйиндан ташқари фикрлар
{links} {LinksTitle}
{/links}
Today Views : 0
Yesterday Views : 0
One Year Views : 17
Реклама эмас Yonda иловасини ишлатиб кўрдим, ростанам Андижонга автомашинада шу кунларда кетаётган акция доирасида текинга кетиш мумкин экан. Тошкентнинг исталган бурчагидан Андижон шаҳрининг исталган бурчагига. Тошкентдан Андижонга, Андижонда Тошкентга ўз машинангизда кетаётганда йўловчи олиш функцияси ҳам иловада бор экан. Буни ҳали ишлатиб кўрмадим
2019/09/18 19:47
Меҳрибон пиарчи ўзига хос мулойимлик билан қайд этишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Нексия-3 Мисрдагидан 10 фоизга, Кобальт ва Спарк эса Бразилия ва АҚШда ишлаб чиқарилаётганидан нақ 1,5 баробар арзонмуш. Яна шу уч русумдаги автолари нархи 2016 йилдан бери оширилмагани, машиналар доступний бўлиб бораётгани айтилади. Ўзавто 2019 йилда ўтказган акциялардан харидорлар 78 млрд.сўм иқтисод қилипти. Қанақадир ўхшаш солиштиришларни ёдга солмаяптими булар? "Бензин БААда 62 цент, Саудияда эса 58 цент". "Германияда бир киловатт-соат электр 30 цент". Эсладингизми? Жамоатчилик Ўзавто маркалари бўйича нарх ўзгаришларига секин руҳий тайёргарлигини кўраверса бўлади назаримда. Машойихлар айтганидек, ошади, балки сал кейинроқ ошади. Зеро қайси монопол ишлаб чиқарувчи қўшимча пайдо бўлаётган солиқ юкини ўз зиммасига олади? Рўпарасида танлови йўқ Истеъмолчи турган бир шароитда-я?! https://t.me/kindpr/97
2019/09/18 12:12
Пиёдаларга эслатма Пиёда, сен неудачник эканингни эсдан чиқарма, шунингчун пиёда юрибсан. Пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганингда эътиқодингга қараб "Ёсин", "Отце наш"ни ўқи, Қуёшга ёки Табиатга тавалло қил. Пиёдалар ўтиш жойига аввал бир қадам қўй, йўл эгалари бўлган автомашиналар секинлашмаганини сезсанг, ёки узоқни ёритувчи фаралар ёқилса, тезда ортга қайт. Пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганингда йўл ўртасига боргунча фақат чапга қарама, ўнгга ҳам қара, "встречка"дан келаётган автомашина ҳам йўл эгаси ҳисобланади, сен эмас. Светофорга ишонма, у сен учун эмас, светофор йўл эгалари бўлган автомашиналар учун. Пиёда, ҳаётдан умидинг бўлса, кесиб ўтиш жойларидан узоқроқ юр.
2019/09/18 08:01
Нимага ҳовлилар борган сари баландроқ деворлар билан ўралмоқда, дарвозалар эса ундан ҳам баланд? Нега имкон қадар каттароқ машиналар сотиб олишга, ойналарни қорайтиришга иштиёқ шу қадар кучли? Нима учун ёпиқ тренажерлар, ёпиқ бассейнлар, ёпиқ ресторанларга талаб ортгандан ортиб бормоқда? Нега элита боғчалар, киборлар мактабларига интилиш шу қадар кучли? Статусми бу? Балки. Эҳтиёжлар пирамидасининг чўққисими? Бўлса бордир. Лекин буларнинг бари очиқ, комфорт, тенг ва яшаш учун қулай жамият яратиш йўлидаги муаммоларни ечишни истамаётганимиздан эмасмикан? Ростанам, ўзинг орзу қилган жамият қуриш машаққатини чеккандан кўра алоҳида ва шахсий комфорт зоналарини сотиб олиш афзал бўлиб қолмаяптими? Ўйлаб кўринг. @the_bakiroo
2019/09/17 19:34
Кўпинча базавий иқтисодий маълумотга эга бўлмаслик нотўғри қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлади. Шунинг учун оддий иқтисодий ҳақиқатларниям такрорлаб туриш лозим. Масалан, Эластиклик ҳақида https://t.me/Iqtisodiymushohada/120
2019/09/17 07:22
Омонатлар ва кафолатлар-2 Албатта 11 йилдан буён ўзгаришсиз қолаётган аҳоли омонатларини кафолатлаш тизимини ислоҳ қилиш вақти аллақачон етиб келган, замон ўзгараяпти, янги чақириқлар ва хавф-хатарлар шаклланаяпти. Шу билан бирга аҳолининг банк тизимига ишончи ва умидини сақлаш приоритетини сақлаб қолиш лозим. Янги тизим энг камида Депозит миқдори, Депозит ставкаси, Депозит валютаси ва Тижорат банки репутацияси каби омилларни назарда тутиши лозим, олдинга ўтиб айтаман, бу мутлақо шахсий кузатишлардан келиб чиққан таклифлардир. Биринчидан, умумий асосларда давлат томонидан кафолатланган омонатлар миқдорининг юқори чегараси белгиланиши лозим, бутун дунё тажрибаси шундай. Йирик миқдордаги омонатларнинг қайтарилиши кафолати тижорат банклари ихтиёрига кўра, қўшимча бадаллар эвазига амалга оширилиши мақсадга мувофиқдек кўринади. Иккинчидан, суғурта бадаллари банклар омонатлар портфелининг фоиз ставкаларидан келиб чиқиб табақалаштирилган ажратмалардан шаклланиши керак. Юқори фоиз ставка кафолатлаш фондига юқори ажратма дегани ёки аксинча. Учинчидан, хорижий валютадаги омонатлар бўйича хатарлар ҳар доим миллий валютадаги хатарлардан ортиқ эканлигидан келиб чиқиб, кафолатлаш фондига ажратмалар биринчи гуруҳ учун юқорироқ миқдорни ташкил этиши зарур. Тўртинчидан, тижорат банкининг омонатлар билан ишлашдаги репутацияси, хусусан, омонатларни ноқонуний ўзлаштириш, ўз вақтида қайтармаслик, омонатчиларга бир томонлама носоғлом шартларни тиқиштириш каби ҳолатлар кафолатлаш фондига ажратмалар меъёрини оширадиган корреляцияга айланиши зарур. Бу банклар ўртасидаги рақобатнинг соғломлашиши ва омонатчи-истеъмолчининг ҳақларини сифатлироқ ҳимояланишини таъминлайди. @the_bakiroo
2019/09/16 20:09
Омонатлар ва кафолатлар ҳақида Ўн бир йил муқаддам Жаҳон молиявий кризисига қарши комплекс чоралардан бири сифатида аҳолининг банкдаги омонатларини суммасидан қатъий назар тўлиқ кафолатлаш тизими жорий қилинди. Кўпчилик энди эсламайди, бу чоралар ўша кризис даври учун амал қилиши ҳақида айтилган эди, лекин 2008 йил кризиси тугаб, дунё иқтисодиёти янги, бутунлай бошқа характердаги кризисга яқинлашмоқда ҳамки, омонатларни тўлиқ кафолатлаш амал қилмоқда. Омонатлар қайтарилиши тўлиқ давлат томонидан кафолатланса яхшику, дерсиз, йўқ бундай эмас. Биринчидан, кафолатлаш фондига репутацияли, қонунга итоат этувчи банк ҳам, аҳоли омонатларини ўзлаштириш ва ноқонуний манипуляциялаш бўйича катта тажрибага эга "қақач" банк ҳам бир меъёрда ажратма тўлайди. Риск қанча юқори бўлса, суғурта бадали шунча юқори бўлиши кераклиги борасидаги оддий қоида, банкларнинг ўз репутацияси учун қайғуриши омили йўққа чиқади. Иккинчидан, амалдаги "плоский" тартиб банкларнинг омонатлар фоизини асоссиз ошириб боришини тийиб турмайди. Одатда аҳоли омонатларини манипуляциялаш билан машҳур банклар омонат фоизини тийиқсиз ва ҳисобсиз оширишга муккасидан кетадилар. Фоиз ставкаларига мутаносиб равишда риск ҳам ошиб боришини амалдаги қоидалар назарда тутмайди. Учинчидан, фуқароларга фарқи йўқ, чунки омонатлар қайси банкда, ўз обрў-эътиборини асрайдиган банкми, ё ўнгга-чапга манипуляциялар тажрибаси мўл банкми, жойлаштирса ҳам уларнинг маблағи кафолатланган. Лекин биз бу билан молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган фуқароларимизни янаям люмпенлаштирмаяпмизми? Шундай қилиб, агар маданиятли омонат бозори, масъулиятли банклар ва фикрлайдиган омонатчилар қатламини яратмоқчи бўлсак, аҳоли омонатларини кафолатлаш бўйича қоидаларни ўзгартиришимиз керак. Таклифлар ҳақида яна битта пост бўлади. @the_bakiroo
2019/09/16 07:10
Тўй ва маросимларни тартибга солиш борасидаги ҳужжат ҳақида икки оғиз. Биринчидан, қонуний топилган даромадларни ўз ихтиёрига кўра қандай ва ким учун сарфлаш ҳар бир фуқаронинг мутлақ ҳақ-ҳуқуқи. Агар ноқонуний даромадлар тўй ва маросимларга (хусусан чиновниклар томонидан) сарфланаётган бўлса, бу алоҳида кейс. Иккинчидан, қайсидир харажатларни ё фаолият турини мақбуллаштириш лозим бўлса, энг иқтисодий мантиқли тадбир бу ўша соҳада солиқчиликни қайта кўриб чиқиш ҳисобланади. Негадир тўйхона ва отарчиларни (умуман, тўй ва маросим бизнесини) адолатли солиққа тортишга келганда доимга ортга чекинаверамиз. Назаримда уларнинг қарор қабул қилишга таъсири ҳалиям юқори таъсир кучига эга. Учинчидан, қабул қилинган қарор ижроси ва назорати администрированиеси, яъни маъмурчилиги бизга, солиқ тўловчиларга қанчага тушади, кимдир ҳисоблаб кўрдими? Прокуратура, солиқ, мелиса, депутат, вҳклар ўз вазифаси қолиб, қўшимчасига тўй ва маросимларни контроль қилиши харажати қандай? Энг ғалати томони, шахсий фикри ожизимча, биз мавжуд вариантларнинг орасидан энг ноқулай, энг самарасиз, энг қиммат ва ёмони енг остида келишиб бузиладиган вариантини танладик. @the_bakiroo
2019/09/15 09:49
Бизгача кўплаб одамлар кўплаб марта айтган ва биздан кейин ҳам кўплаб одамлар кўплаб марта такрорлайдиган ҳақиқатлардан: Хато қилиш туғилганимиздаёқ пайдо бўладиган ҳуқуқлардан бири. Энг яхши хато ўз вақтида тан олинадиганидир.
2019/09/15 07:12
Қудрат досим Мезон келиб, ҳаво салқинлашиб, кўнгилларда меланхолия пайдо бўладиган шу ажиб кунларда болалик, болаликка қўшилиб мактабдаги дўстлар кўп эсга тушади. Мактабга кетаётган болалар орасида озғин, кўзойнак таққан, кўзи ва бурни атрофида кўзойнак излари қолган болачаларни кўрсам Қудрат досим кўз олдимда гавдаланади. Синфда, нафақат синфда, бутун мактабда кўзойнак тақадиган фақат иккимиз эдик. Ҳозир ғалати эшитилар, лекин менинг ва унинг энг катта ташвишимиз кўзойнакларимизнинг синиши эди. Янги кўзойнакни Ўшдан ё Андижондан бориб олиш мумкин эди, лекин ўша даврдаги оғир иқтисодий шароитда буни уйдагиларга айтгани ийманардик. Биринчи партага кўчиб ўтиб, кўзимизни қисиб қийналганимизни кўрган ўқитувчилар ота-онамизга етказмагунича, уйдагилар эса бошқа харажатлардан тежаб янги кўзойнакка пул орттирмагунча доскани яхшироқ кўришнинг турли усулларини қўллардик. Варақ тешиги, сут сузгич, тугма ва ҳатто қизларнинг сочга тақадиган ашқолларигача бизга ёрдамга келарди. 1994 йилдан кейин Қирғизистондаги ўзбекларни Ўзбекистондаги ўзбек мактабларида таълим олиши тўхтатилди. Қудрат шундан кейин мактабга бормади, Қирғизистон мактабига қатнаб 11 йилликниям тугатмади. Ваҳоланки синфдошларимиз орасида энг қобилиятли, худо юқтирган зеҳнли бола айнан у эди. Шу йил баҳорда Қирғизистонга борганимда билдимки, Қудратнинг фарзандлари қирғиз мактабининг энг аълочи ўқувчилари экан, титул миллатдан ўтиб кетиш маъқулланмаган бир шароитда олимпиадаларда ҳеч кимга нон бермай қўйишипти. Хурсанд бўлдим, табиат барибир адолатли. Дарвоқе, Қудрат досим ҳозир Россияда экан. @the_bakiroo
2019/09/14 08:06
Европа Марказий банки ўзининг асосий ставкасини -0.5%га туширганини, шунингдек миқдорий юмшатиш сиёсати давом эттирилиши эълон қилинди. Айни соатларда Евро барча асосий валюталарга нисбатан қулашда давом этмоқда
2019/09/12 18:02
Ўзбекистон темир йўллари компанияси ва замонавий технологиялар бир-бирини мутлақо рад этувчи тушунчалардир. Темир йўл чиптаси харид қилиш учун компаниянинг мақталган УзЖД Билеты иловасидан фойдаланибман. Билет сотиб олганимга 4 соатдан ошди, илованинг Сохраненные PDF саҳифасида пайдо бўлган билетни очиш эса имконсиз. Нима кераги бор электрон сотиб олинган билетни очиш дерсиз, чунки уни "распечатать" қилиб олмасангиз бўлмайди, поездга чиқаришмайди. Техник ёрдам учун 1005 рақами кўрсатилган (аслида бу вокзал маълумотхонаси рақами), лекин шу рақамгаям 32- бўлиб қўшиласиз, албатта 40 минут ичида улана олсангиз. Компания сайтидаги 237-99-98 рақами эса кайфиятга қараб ишлайди. Албатта тан оламан, айб менда, Ўзбекистон темир йўлларининг қандай компания эканини била туриб, иловадан фойдаланган мен аҳмоқ. Уларнинг алмисоқдан қолган кассаларига боришим, навбатда туришим, кассадаги бужмайган башараларга илтимос ва қуллуқ қилишим ва имкон бўлса билет сотиб олишим керак эди. Минг бор узр, Ўзбекистон Темир йўллари. @the_bakiroo
2019/09/12 13:17
Share of population living under $1.9 a day Madagascar: 77.6% DR Congo: 77.1% Uzbekistan: 62.1% Nigeria: 53.5% Kenya: 42.8% Angola: 30.1% Ethiopia: 26.7% India: 21.2% South Africa: 18.9% Bangladesh: 14.8% Philippines: 8.3% (World Bank) @spectatorindex
2019/09/12 06:48
Қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш борасидаги топшириқни янграгани ноаниқлик ва пала-партиш қарорлардан некбинликка берила бошлаган аҳоли ва бизнес учун энг ижобий ва ёқимли муждадир. Кейинги йил режаларини тузиш ва аниқлик учун бу ҳақдаги якуний қарор қанча эрта қабул қилинса, ҚҚС қанча кенг ва кўламли фаолият занжирларини қамраса, имтиёзлардан максимал даражада воз кечилса, шунча яхши.
2019/09/11 20:56
АИ-80 бензин (5655 сўм) ва дизель ёқилғиси-солярка (8714 сўм) бўйича товар хом-ашё биржасидаги нархлар динамикасига қараганда тез орада бу ёқилғи турларининг эркин нархларига ўзимизни руҳан ва маънан кўниктириб туришимизга тўғри келади
2019/09/11 14:36
Гўшт ҳақида Кеча гўшт нархи ошиб бораётгани сабаблари ҳақида тўхталиб таниқли чиновниклардан бири икки асосий омил борасида айтиб ўтибди. Озуқа масаласи ва кўп гўшт еяётганимиз. Озуқа масаласида чиновник ҳақ - чорва моллари сонига нисбатан озуқа инфратузилмаси ортда қолмоқда. Яйловлар, ем-ҳашак етиштириш учун дала майдонлари етарли эмас. Саноат даражасида озуқа етиштириш эса 90- йиллар даражасида қолиб кетган. Афсуски, иккинчи масаладаям чиновник ҳақ, биз ростанам кўп гўшт еяпмиз, оч-наҳорлик ёқасидаги 90- йиллар билан солиштирганда албатта. Ўзбекистон барча ўлчов ва индекслар бўйича жуда кам гўшт ейдиган мамлакатлар қаторидан чиқиб кам гўшт ейдиган мамлакатлар қаторига яқиндагина қўшилди. Менимча, чиновник шуни айтмоқчи бўлган, лекин сўз, тажриба ва ахборот бойлиги етмаган. Кечаги прессухада яна бир ҳақиқат айтилишини кутгандим. Уям бўлса, гўшт қимматлашишда давом этаётгани сабабларидан бири бу унинг Ўзбекистонда ишлаб чиқариш усулининг ўрта асрлар даражасида қолиб кетаётганлигидир. Расмий статистикага кўра 90%дан ортиқ гўшт шахсий ва ёрдамчи хўжаликларда етиштирилади. Яъни ибтидоий натурал хўжалик муҳитида. Бу муҳитда гўшт таннархи арзонлашмайди, меҳнат ва вақт сарфи ўта юқорилигида бу имконсиз, гўшт фақат қимматлашади. Шу сабабли гўшт нархи мувозанатлашиши йўлидаги илк қадам натурал ишлаб чиқаришдан саноат ишлаб чиқаришга ўтиш бўлиши лозим. Дарвоқе, товуқ гўшти борасида 90- йиллар ва нўлинчи йиллардаги аҳволни эсланг. Ўшанда ечим ҳар бир хўжаликда товуқ боқиш билан эмас, йирик паррандачилик комплексларини яратиш орқали кўрилган ва бу тўғри бўлганини бугун парранда гўшти таклифидаги хилма-хиллик ва ҳамёнбопликдан кўриш мумкин. Ва албатта гўшт нархи ошиши яхши сигнал, қилган хатоларни ўнглаш ва энди нима қилишимиз лозимлиги борасидаги сигнал. Фақат бу сигнални тўғри англай олишимиз лозим. @the_bakiroo
2019/09/11 08:30
Қозоғистон Миллий банки ўзининг базавий ставкасини бугун 9,00%дан 9,25%гача оширган. Регуляторнинг изоҳига кўра ставканинг оширилишининг асосий сабаби - прогноздан юқорироқ қайд этилаётган инфляцион кутилмалар ҳисобланади. @new_bakiroo
2019/09/09 16:54
Яхши ўзгариш. Энди хорижий инвесторлар (ёки устав капиталида 50%дан юқори улуш хорижликларга тегишли маҳаллий компаниялар) тижорат банкларининг 5%гача акцияларни Марказий банкдан рухсат олмай сотиб олишлари мумкин бўлади. Илгари хорижийлар 1 дона акция сотиб олса ҳам регуляторнинг рухсати талаб этиларди https://t.me/huquqiyaxborot/5500
2019/09/09 11:46
Сенат профиль қўмитаси йиғилишида янграган баёнотларга қараганда, тижорат банклари ўз фойда тақсимотида Марказий банк розилигини олиши қонунга киритилиши режалаштирилмоқда. Ҳарқалай "Марказий банк тўғрисида"ги қонунга шундай ўзгартиришлар киритилиши муҳокама этилмоқда. Бу ёмон сигнал. Инвесторлар учун, инвестмуҳит учун. Омонатчилар ва кредиторлар ҳақларини ҳимоя қилиш, кредитлар сифатсизлиги баҳонаси жудаям ишончсиз. Буни дивиденд сиёсатида чекловлар ўрнатмай туриб ҳам бемалол таъминлаш мумкин. Бусиз ҳам мулк ҳуқуқи ҳимояси бўйича етарлича саволлар мавжудлиги сабаб кейинги уч йилда банк тизимига давлатни ҳисобга олмаганда капитал кутилган даражада киритилмаяпти. Сабаби оддий, инвестор ва мулкдор даромад олишига ва фойдасини олиб чиқиб кетишига кўзи етсагина банкларга пул киритади. Бусиз ҳам регуляторда халқаро амалиёт ва миллий қонунчилик бўйича дивидендлар тўлашни тўхтатиш бўйича ричаглар етарлича. Розилик олиш ахир бу бюрократик ва субъектив омилни қонунийлаштиришку. Ташаббускорлар ҳам, муҳокама иштирочилариям оддий иқтисодий парадигмани англашлари лозим: Сармоя ва даромадни чиқариб олиш осонлашмагунча, сармоя кирмайди. Бинога қўрқмай кириш учун эшиклар ҳамиша очиқ ва қўриқчисиз туриши лозим. @the_bakiroo
2019/09/08 20:13
Метрода ёки пиёда кўп юрадиганлар кўзи тушган бўлиши мумкин, пойтахт ер ости йўлларида яна енгил конструкцияли, асосан пластик ва алюмин профиллардан дўкон ва киоскалар қурилиши бошланган. Албатта ижарага бериш мақсадида. Ер остидаги бу объектларда жой олиб, иш бошлашни режалаган фуқаро ва тадбиркорларни шошмасликка чақирардим, хусусан шахсан менда қатор саволлар туғилди, бўлажак ижарачилар учун ҳам бу аҳамиятга эга назаримда. Биринчидан, шундай енгил конструкцияларда жойлашган дўкон ва киоскалар 90- йилларда ва ҳатто нолинчи йиллар бошида ҳам ер ости йўлларида фаолият кўрсатишар эди. Кейин бу конструкциялар хавфсизлик нуқтаи назаридан мақбул эмас, деб бир неча кун ичра бузиб юборилган. Энди савол, ўшанда хавфсиз эмас деб топилган ер ости йўлларидаги конструкциялар энди хавфсиз бўлиб қолдими? Иккинчидан, бу конструкцияларни қуришга ким рухсат берган, қайси манба ҳисобига ва қай асосларда. Ижара ҳақи, даромадлар қайси манбага бориб тушади? Учинчидан, мазкур конструкцияларда дўкон ё киоскаларда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркорларнинг эртага яна чув тушиб қолмаслигига ким кафолат беради? Мулк ҳуқуқи ҳаминқадар мамлакатда ижара ҳуқуқидаги тадбиркорни эртага янги бузди-буздилар шароитида кимдир эшитадими? @new_bakiroo
2019/09/08 13:12
Ижтимоий табақаланиш ва Джини индекси ҳақида охирги марта юқори минбарлардан туриб 2016 йил 15 январда гапирилган эди. Ундан кейин ижтимоий табақаланиш борасида расмий мониторинг, тенденциялар, хавотирлар, хулоса ва кузатувлар очиқланганига гувоҳ бўлмадим
2019/09/06 12:56
Ижтимоий тенгсизлик юқори суръатларда кучайиб бораётганига қарамай қашшоқлик мавзусига имкон қадар тўхталмасликка ҳаракатлар сезилади. Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистондаги қашшоқлик, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида шаблонларсиз ўқиладиган жуда долзарб мақола тайёрлабди https://anhor.uz/society/19467
2019/09/06 12:49
Футболимиз учун янги туб. Тренддан қолмай термадаги футболчилар блогерлардан кечирим сўрасин. Барибир ЖЧ-2022га чиқиш имконсиз. Олдиндан улгуржи кечирим сўраб қўйсаям бўлади.
2019/09/05 20:24
Ўзбекистон ҳақидаги форумларни агар кузатиб борсангиз аксар туристлар оммабоп бўлмаган валюталар билан боғлиқ курс фарқи ва сотишда қийинчиликларга дуч келмаслик учун Ўзбекистонга албатта чўнтакка доллар солиб бориш кераклигини бир-бирларига маслаҳат беришади. Қариндошларни кўргани келганларни чиқариб ташласак, Ўзбекистон учун иккита туристик бозор бор: Бу Европа ва Жанубий-шарқий Осиёдан келадиганлар. Осиёликларни қўя турайлик, Европадан келадиганлар ҳам ўзи билан доллар олиб келишни маъқул кўришади. Нега? Чунки Ўзбекистонда евро оммабоп эмас ва банклар ҳам одатда ўта ноқулай олиш ва ўта ноқулай сотиш курсларини таклиф этишади. Ишонмасангиз, евро сотиб олиш ва евро сотиш бўйича Ўзбекистон банклари таклиф этаётган курслар билан қизиқиб кўринг. Гўёки улар евро сотиб олишни ҳам, евро сотишни ҳам истамайдигандек таассурот қолади. Албатта банклар евро сотиб олгач, сотишни ҳам ўйлашлари керак. Лекин бу йўналишда ҳам негадир фаоллик сезилмайди. Масалан, Ўзбекистонда фақат битта банк еврода эмиссия қилинган халқаро пластик карталарни тақдим этади. Ўзбекистонликларнинг Европалик ҳамкорлар билан тузиладиган импорт шартномалари ҳам аксар ҳолларда долларда тузилади. Хулоса шуки, аста-секинлик билан бўлсада, хорижий валюталардаги транзакцияларни диверсификациялаш ҳақида ўйлаш вақтиям келиб қолди назаримда. @the_bakiroo
2019/09/05 18:24
Мактабда ўқитувчилар дарс ўтишлари керак. Ҳатто совет давридаям колхоз раислари мактабда дарс ўтмаган.
2019/09/04 20:11
Менинг орзуим кўп рукнидан Шаҳарда, айниқса йирик шаҳарларда тротуарлар автомобиль йўлларидан кенгроқ ва равонроқ бўлиши лозим. Одамлар кўпроқ пиёда юришга рағбат кўриши ва олиши зарур. Кўп пиёда юрганларнинг қорни, қорнига қўшилиб ақли оқиб кетмайди, юраги ва ақли соғлом бўлади. Пиёда юрган одамнинг фикри жўшади, илҳоми ва меҳнат унумдорлиги ошади. Бугун кўчаларга қаранг, фарзандларимиз мактабга таксида кетишмоқда, чунки ҳозирда мактабга пиёда бориш нисбатан олганда хавфсиз, фойдали ва нисбатан афзал эмас. Болаларнинг мактабга пиёда ёки жамоат транспортида ота-оналарнинг хавотирисиз мактабга бориб-келиши мусаффо осмон индексининг муҳим шартларидан. Ёддан чиқарманг. @the_bakiroo
2019/09/04 19:58
Ўзбекистонликлар дам олишда бўлган ўтган 4 кун давомида АҚШ доллари барча муҳим валюталарга нисбатан сезиларли мустаҳкамланишда давом этди. Евро/доллар 16 ойлик минимумда ва ҳозир 1.09га яқинлашмоқда. Рубль/доллар 67 курсни синаб кўриш арафасида. Россия банки ҳисоб ставкасини тушириши тўғрисидаги анонслар ва нефть нархининг яна пастлаётгани рублга жиддий босим ўтказаяпти. Долларнинг тенгега нисбатан қиймати ҳам кеча ва бугун тарихий максимумни янгилади. Эртага ўтган кунлар картинаси биздаги савдолар ва котировкаларда акс этиши мумкин. @the_bakiroo
2019/09/03 14:56
Айни дамда каллага келган фикрлардан Дорихоналарнинг ҳаддан зиёд кўплиги сифатли медицинанинг йўқлигидан. Нега? Ўзбек касал бўлса, бирон жойи оғриса, касалхонага бормайди, дўхтир чақирмайди, тўғри аптекага боради. Нафақат ўзига, фарзандига нисбатан ҳам шундай йўл тутади. Чунки ҳар бир ўзбек ўзича дўхтир. Чунки дипломли дўхтирнинг дипломи йўқ ўртача ўзбекдан деярли фарқи йўқлигини ҳар бир ўзбек билади. Касал бўлманг. @the_bakiroo
2019/09/03 12:08
Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлинмалари учун ўзбекча исм, шарифларнинг ягона каталогини яратиш ва исм, шариф қўйиш ва шахсий ҳужжатларни тўлдириш ва умуман ишда фойдаланиш учун тақдим этиш керакми, дейманда. Менимча, фақат ўзбек исм-шарифларини расмий қайд этилишида ягона транскрипция мавжуд эмас. Масалан, биргина Аҳмад исми, Ахмад, Ахмат, Ахмет, Ахмед, Аҳмед каби ҳужжатга тушиши мумкин. Узоққа бормай, ҳукуматимиз шахсий таркибига бир қаранг, вазиру, амалдорларимизнинг ё исми, ё шарифида бунга дуч келасиз. Сиз ҳаётда Ивен, Ивэн, Ивонларга, Питров, Пётров, Пэтровларга дуч келмагансиз, шундайми? Энг ёмони, исми, шарифи ҳужжатларда нотўғри ёзилишига жамиятимизда ортиқ даражада кўникма ва тоқатлилик мавжуд. @the_bakiroo
2019/09/02 21:13
Биринчи Президент Ислом Каримов ҳаёт ва ҳокимиятни тарк этганига уч йил бўлди. Қайта баҳоланаётган 1989-2016 йиллар ҳақида гапирганда ҳамма яхши ишларни биз ўзимиз қилганмиз-у, хато ва камчиликларни, баъзида номини атаб, баъзида номини атамай, раҳматли Ислом Каримовга ҳавола қилвориш қўлланмаси оммабоп тус олаётгандек. Тан олишимиз керакки, биз ўша даврда яшаганлар, фаол ҳаёт кечирганлар, турли даражада қарор қабул қилганлар Ислом Каримовнинг ютуқларигаям, хатоларигаям шерикмиз. Русчасига айтганда, соучастникмиз. Ислом Каримовнинг улуғлиги шуки, у лидер бўлган даврга қараб нима қилиш лозимлигиниям, нима қилмаслик лозимлигиниям ўрганиш мумкин. Шулардан учтагинасини санайман: Ҳокимият алмашиниб туриши керак, у хоҳ эркин сайловлар ё элиталар консенсуси эвазига, ҳокимият эгасининг юқори самарадорлиги дастлабки беш йилда, ҳокимият ичида ички диалектика бўлган ҳолларда эса ўн йил давомида юз беради. Шунда ҳамма ютади, ҳокимият эгасиям, халқ ҳам. Сўз ва ахборот эркинлиги изчил таъминланиши керак. Сўз ва ахборот эркинлигидан аввало ҳокимият эгаси ютади, кейин эса халқ. Макиавелли тирик бўлганида ўша машҳур "Ҳукмдор"ига яна бир боб қўшарди. Иқтисодиёт эркинлиги таъминланиши ва иқтисодий қоидалар ва қарорлар кам сонли одамлар манфаатларига ишламаслиги керак. Бунданам биринчи навбатда ҳокимият эгаси ютади, кейин эса халқ. Тайинланадиган мулкдорлар ва яқинлаштирилган бойлар ҳеч қачон ҳокимият эгасига вафо қилмагай. Ислом Каримовга шахсий муносабатимга келсак, мен ундан миннатдорман. Албатта кўп саволларим бўлган. Лекин бу саволларни тарихга, ўтмишга айланган улуғ инсонга бериш имконсиз ва ўринли ҳам эмас. Ислом Каримовнинг охирати обод бўлсин, Яратган раҳматига олган бўлсин.
2019/09/02 17:49
Расмий статистикага кўра август ойида ойлик инфляция 2,9 фоизни ташкил этган, йиллик инфляция эса 16,5 фоизга етган. Албатта рақамлар ҳақиқатга яқин бўлсада, кенг оммада ҳалигача инфляция статистикасига ишончлилик ҳиссиёти юқори эмас. Бунга албатта камбағаллар ва бойлар истеъмол корзинаси ва вазнлари кескин фарқланиши кўпроқ сабаб. Даромадлари пастроқ фуқаролар инфляцияни оғирроқ, юқори даромадлилар эса енгилроқ ҳис этишади. Шунинг учун инфляция статистикаси таҳлилларида балки юқори даромадлилар ва паст даромадлилар инфляциясини алоҳида тақдим этиб борган маъқулдир? @the_bakiroo
2019/09/02 11:41
Бундан улуғ байрам йўқ Қийинчиликлар бўлади, чидаймиз. Адолатсизликлар бўлади, чидаймиз. Машаққат-у тўсиқлар ҳаддан зиёд, чидаймиз. Чунки ватан озод. Биз албатта Конституциямизда ёзилганидек, ҳуқуқий демократик давлат қурамиз. Чунки мамлакат озод. Мустақиллик байрами муборак, миллат!
2019/08/31 22:12
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИ АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик декларациясига ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнотга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ушбу Қонунни қабул қилади. 1-модда. Ўзбекистон Республикаси, ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси билан бирга мустақил, демократик давлатдир. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш., 1991 йил 31 август, 336-XII-сон
2019/08/31 11:07
Бугун 31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Ислом Каримов бу кунда Шаҳидлар хотираси хиёбонида миллат озодлиги йўлида фидо бўлган инсонларни хотирлаш маросимини ўтказиш анъанасини яратганди.
2019/08/31 10:57
«Яхши гапирганингда ўзини яхши тутадиган хотин яхшимас, ёмон гапирганингда ҳам ўзини яхши тута оладиган хотин яхши» дейди Саксонбой бува ўзидан ўзи. Ҳа, яна қабристонга чиқибдиларда деб қўйдим ичимда. (с)
2019/08/30 16:31
Сбербанк тадқиқотларига кўра, россияликлар ўғил фарзандлар таълими учун қиз фарзандларга нисбатан сал кўпроқ маблағ жамғаришар экан. 44% га 41%. Бизда ва шахсан сизда бу нисбат қандай кўринишда? Ўйлаб кўринг.
2019/08/30 12:21
Uzcard инфратузилмасидаги қисқа муддат давом этган носозликлар бартараф этилган кўринади. Тўлов ва ўтказмалар амалга оширилмоқда.
2019/08/29 17:04
Тўлов тизими узлуксиз фаолият юритишига ёхуд кўрсатиладиган тўлов хизматларига таъсир қилса, Марказий Банк қуйидаги чоралардан бирини қўллайди:     - қонунбузарликни бартараф этиш муддатини кўрсатган ҳолда уни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма йўллайди;  - 5000 ЭКИҲгача бўлган миқдорда жарима солади; -айрим операцияларни ўтказишни 6 ойгача муддатга чеклайди (тўхтатиб қўяди); -лицензиянинг амал қилишини 3 ойгача муддатга тўхтатиб қўяди. "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасидан. Лойиҳа 3945- Президент қарори доирасида ишлаб чиқилган, лекин ҳали қабул қилинмаган.
2019/08/29 16:52
2 кун аввал ўзининг 15 йиллигини кенг нишонлаган Uzcard тизимидаги пластик карталар ва терминалларда узилишлар кузатилаяпти. Маълумот учун, ўтган йили ҳам 15-16 сентябрь кунлари (у пайтда ҳали компания монопол мақомда эди) Uzcard тизими инфраструктураси 19 соат давомида фаолиятсиз қолган
2019/08/29 16:37
Ўзбекистонда банкларни ўзаро солиштиришда анъанавий равишда активлар, кредит портфели хажми ва рентабеллик кўрсаткичлари муҳим бўлиб келган. Эндиликда ва бундан буёғига банкларни бир-бирига қиёслашда юқоридагилар шунчаки ҳосилавий индекслар ўрнини ўташи мумкин холос. Ўлчовлардаги устуворликни эса Мижозлар портфели, Репутация (айниқса ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги) ва албатта Рақамлашиш даражаси белгилайди. Шу йўналишда ўзи учун трендни белгилаб олган банк муваффақиятга эришаверади. @the_bakiroo
2019/08/29 12:39
Очиқ валюта позицияларнинг лимитлари кенгайтирилмоқда Ўзгаришларга кўра, бир валюта учун очиқ валюта позицияси регулятив капиталнинг 10 фоизидан, жами валюталар учун эса регулятив капиталнинг 15 фоизидан ошмаслиги керак (ҳозирда ушбу лимитлар мос равишда 5 ва 10 фоиздан иборат). Валюта позициялари бўйича лимитларнинг оширилиши тижорат банкларига валютадаги мажбуриятлар ва активларни кенг коридорда эркин бошқариш, валюта риски менежментида янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди. @the_bakiroo
2019/08/28 12:30
Соқол мавзуси эмас, кузатув камералари масаласи муҳимроқ кўринади. Кузатув камераларининг қиммат ва сифатсизи ўрнига арзон ва сифатлиси олинганида юз идентификациясини ҳар қандай ҳолатда (бош кийим билан, бош кийимсиз, соч билан, сочсиз, кўзойнак билан, кўзойнаксиз, лолаб билан, лолабсиз) амалга ошириш мумкин бўларди.
2019/08/27 22:53
Аёлларга нисбатан қўлланаётган гибрид дискриминациялар рукнидан Халқ тилида бола пули деган нафақа бор. 2 ёшгача бўлган болаларни парваришлаш учун ишловчи аёлларга иш берувчилар томонидан, ишламайдиган аёлларга маҳаллалар орқали бюджет ҳисобидан тўланади. Ишловчи аёлларга 2 ёшгача бола парвариши учун тўланадиган нафақа борасидаги адолатсизлик олдинги постда тўхталганимиз, яъни декрет пулини тўлаш молиялаштирилишидаги каби. Яъни нафақа юкламаси иш берувчига осиб қўйилган. Бунинг ҳуқуқий жабрини аёлларимиз, молиявий жабрини эса иш берувчилар тортиб ётипти. Янаям оғирроқ масала ишламайдиган аёлларнинг 2 ёшгача бола парвариши билан боғлиқ нафақани олишдаги дискриминациядир. Бунда аёл бечора ҳам оиласи кам даромадлигини исботлаши, ҳам бир қатор ҳужжатларни Маҳаллага тақдим этиши керак. Ижобий қарор бўлган тақдирдаям, бу 12 ойлик нафақага кифоя қилади холос, қолган ойларга яна Кафка жараёнидан ўтади аёлларимиз. Асосий принципларидан бири кучли ижтимоий ҳимоя бўлган мамлакатда 2 ёшгача бола парвариши билан боғлиқ нафақани олиш аёлларнинг, улар ишлаш, ишламаслигидан қатъий назар, ҳуқуқига айланиши ва унинг ҳаражатлари бюджет ҳисобидан қопланиши лозим. Албатта қайд этилганлар мутлақо шахсий нуқтаи-назардир. @the_bakiroo
2019/08/27 17:11
Августнинг бошидаги селекторда импортни назоратга олиш борасида айтилган гапларда давлат ва давлат назоратидаги структураларнинг импорт шартномалари кўзда тутилган кўринади. Номи Ўз билан бошланадиган компаниялар импорт битимларини тузишда асоссиз равишда қимматроқ бўлган шартларда ускуна, эҳтиёт қисм ва хом-ашё келтиришга муккасидан кетиб қолган назаримизда. Албатта давлат ресурслари, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган импорт битимлари нарх, сифат, етказиб берувчи/ишлаб чиқарувчи, коррупцияга алоқадорлик каби мезонлари бўйича лозим даражада экспертиза қилиниши лозим. Бундай ҳаракатлар адекват жараён ҳисобланади ва импортни чеклаш дея баҳоланмаслиги лозим. @the_bakiroo
2019/08/27 15:41
Хитой юанининг АҚШ долларига нисбатан курси пасайиб бораётган шу кунларда ижтимоий тармоқларнинг Қозоғистон сегментида тенге девальвацияси бўйича кутилмалар асосий мавзуга айланмоқда.
2019/08/27 10:18
Мажбурий меҳнат, айниқса қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнат ҳолатлари билан кейинги 3 йилда фаол кураш олиб борилмоқда. Бу нафақат мамлакат репутацияси, балки иқтисодий самарадорлик масаласи ҳам. Қул меҳнати самарасиз бўлгани сингари, мажбурий меҳнат ҳам нисбий афзалликда, сифатда, натижада эркин танлов асосидаги меҳнатга ютқазаверади. Лекин ўтган 3 йилда биз мажбурий меҳнат сабабларини эмас, унинг оқибатларини бартараф этаётгандекмиз. Пахта етиштиришда мажбурий меҳнат ундаги ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги қуйидаги асосий носозликларга боғлиқ, улар бартараф этилмагунча мажбурий меҳнат турли гибрид ё ниқобланган кўринишда давом этаверади: Биринчидан, давлат фермерларни пахта етиштирувчи эмас, биринчи навбатда солиқ тўловчи сифатида кўриши керак. Мисол учун, колбаса ишлаб чиқарувчилар давлатга колбаса ишлаб чиқаргани учун эмас, солиқ тўловчи бўлгани мақомида муҳим. Пахта масаласидаям шундай бўлиши лозим. Иккинчидан, пахтага нисбатан давлат буюртмаси буткул бекор қилиниши лозим. Қанча ва қаерга пахта экилиши, қандай нав, қандай тола узунлиги - буларнинг ҳаммасини бозор ҳал этиши зарур, бюрократия эмас. Ишонинг, бозор қисқа муддатда фермерларга ҳокимлардан кўра каррасига сифатли ва манфаатли сигнал беради. Учинчидан ва энг асосийси, мулкчилик масаласи аросатлиги ва исталган вақтда ер тортиб олиниши шароитида ҳеч қайси фермер технологик ишлаб чиқаришга, хусусан механизациялашга пул тикмайди. Вазият ҳозиргидек қолар экан пахта далаларимизда машиналар одам ўрнини эгалламайди. Демак, давлат 49 йил фермерга ерни фойдаланишга бердими, 49 йил унга тегмаслиги лозим. Албатта, юқоридагилар мутлақо шахсий фикрлар. @the_bakiroo
2019/08/26 19:37
Бу йилги мавсумда бюджет ташкилотлари, талабалар ва ўқувчиларни пахта теримига жалб қилинмаслиги яна бир бор айтилди. Назаримизда, бу нафақат сўзда, амалда ҳам уддаласа бўладиган иш. Лекин 3 млн тонна пахтани 40-45 кунда териб олиш учун 2 млн.ишчи кучи керак бўлади. Шу муносабат билан иккита савол: 1. Меҳнат бозорида шунча бўш мавсумий ишчи топиладими? 2. Пахта терими учун таклиф этилаётган нарх мувозанатлими? Фикри ожизимизча, бозор иқтисодиёти қоидаларига кўра бозорда қисқа муддатда бирданига 2 млн.ишчи кучи топиш учун бозордан қимматроқ нархлар таклиф этилиши керак. Акс ҳолда меҳнат ресурслари ихтиёрий равишда пахта далаларига қараб оқмайди, демак яна маъмурий таъсир чоралари ишга тушади ва қўшимча харажатлар кимнингдир зиммасига тушади. Балки бу сафар бунинг ҳаражатлари бизнесга юклаб юборилар (бизнес бу ҳаражатларни барибир якунда яна истеъмолчиларга юклаб юбориши эса яна бир масала). @the_bakiroo
2019/08/26 15:09
Мамлакатда вужудга келган аҳволни эътиборга олиб ва республика манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида: 1. Республика Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги комитети Ўзбекистон ССР нинг қонуний тасарруфига олинсин. 2. Мазкур идораларнинг раҳбарлари икки ҳафта муддат ичида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги комитети идораларининг мақоми ҳамда Низомини қайтадан кўриб чиқиб, биринчи навбатда республика ва унинг фуқаролари хавфсизлигини, манфаатларини муҳофаза қилишни назарда тутсинлар. 3. Республика ҳудудида жойлашган СССР Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари бевосита Ўзбекистон ССР Президентига бўйсундирилсин. 4. Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсатига жуда қисқа муддатда республиканинг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Қонун лойиҳасини тайёрлаш ва уни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси муҳокамасига тақдим этиш таклиф қилинсин. 5. Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги комитети, прокуратураси ва адлия идоралари, шунингдек, республика ҳудудида жойлашган ички қўшинлар, Туркистон ҳарбий округи қисмлари ва қўшилмалари партиядан ҳоли қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, бундан буён юқорида кўрсатилган идоралар ва муассасаларда сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг янги ташкилий тузилмаларини вужудга келтиришга йўл қўйилмайди. 6. Мазкур маҳкамаларнинг раҳбарлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари билан биргаликда ушбу Фармон муносабати билан ишдан бўшайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун барча чораларни кўрсинлар. Ушбу Фармон имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ўзбекистон ССР Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш., 1991 йил 25 август, ПФ-237-сон
2019/08/25 11:02
Муҳокама этилмайдиган шахсий иш, интим чегаралари бор. Биз биз тўлаган солиқларимиз ҳисобига фуқаролар олдидаги вазифаларни амалдорлар томонидан бажарилиш сифатини муҳокама қилишга, танқидлашга тўла ҳақлимиз. Амалдорларнинг интим иши ва шахсий ҳаракатларини фақат бир ҳолатда жамоатчилик муҳокама қилиш мумкин, агар улар ўзи енгил ҳаёт кечира туриб, бизга, фуқароларга "маънавиятли бўлишни" талаб қилиб, иккиюзламачилик қилишган бўлсагина. Қолган ҳолатларда бу воқелик амалдорларнинг ўта шахсий ва оилавий иши. P.S. Билл Клинтон Президентлик чоғида импичментга тортилиши маҳкамаси унинг Моника Левински билан алоқалари учун эмас, Конгрессга қасамёд қила туриб, ёлғон гапиргани учун очилган.
2019/08/25 10:54
Дарвоқе, 1991 йил 29 декабрда Тошкент ҳокимлигига ҳам сайловлар ўтказилганини кўпчилик эсламаса керак. Мустақилликка эришганимиздан кейин пойтахтнинг илк ҳокими бўлган Адҳамбек Фозилбеков халқ сайловида сайланган. Яъни ҳокимларни умумхалқ сайловида сайлаш бўйича тажрибамиз йўқ эмас.
2019/08/24 22:04
Нега ҳокимлик институти самарасизлигича қолаяпти ва бундан кейин ҳам, агар ҳеч нима ўзгармаса, самарасизлигича қолади? Бугунги ҳар қандай хоким исталган қарорни қабул қилишда ўзига берадиган саволи биринчи навбатда менга нима манфаат ва "тепа"дан гап эшитиб қолмайманми бўлади. Асосий ўлчов шу. Халқ сайлаган маҳаллий ҳокимлар қарор қабул қилишда ўзига берадиган биринчи савол эса халққа нима манфаат, дейишдан бошланади. Чунки ҳокимнинг эртаси ва навбатдаги ваколат муддати мана шу халққа боғлиқ. Шундай экан ўша эски хақиқатни яна такрорлаймиз: Сиз сайламаган, сизга ҳисобдор бўлмаган ҳокимлардан кўп нарса кутманг, янаям аниқроғи - ҳеч нарса кутманг.
2019/08/24 19:15
Аёлларга нисбатан қўлланилаётган гибрид дискриминациялар рукнидан Қиз-аёлларимиз бутун ҳаётлари давомида қатор камситишларга дуч келадилар. Аёлларимиз турмуш қуриб рўпара бўладиган камситишлардан бири бу декрет пули деган компенсацияни ундиришга таалуқли. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили билан боғлиқ нафақалар иш берувчи зиммасига юкланганига анча йиллар бўлди (айтишларича бу қарор қабул қилинганида бу иш туғишни чеклаш инструментларидан бири сифатида қаралган, давлат ҳаражатларини қисқартириш эмас). Бу ҳолат аксар иш берувчиларни янги турмуш қурган ёки фертиль ёшдаги аёлларни ишга қабул қилишдан тийилишга ундайди ва ундаб келмоқда ҳам. Адолат учун айтиш лозимки, иш берувчиларниям тушуниш лозим, нега аёл ходим учун ойлаб, йиллар давомида давлатга ягона ижтимоий тўлов тўлаб туриб ҳам, яна декрет пули ҳаражатларини ўз зиммасига олиши керак улар? Моҳиятан бу давлатнинг бир ижтимоий вазифаси учун иш берувчидан икки марта тўлов ундириш билан баробар. Мазкур ижтимоий адолатсизлик пировардида бунинг жабрини аёллар кўради. Тенг рақобат шароитида иш берувчилар эркак ходимларни олишга мажбур бўлишади. Мазкур муаммони нега Хотин-қизлар қўмитаси (улар аёллар профсоюзи бўлиши керак аслида) ҳеч қачон кўтармаган, менга тушунарсиз. Балки тушунишмас, балки улар учун алоҳида пиар ечимлар (фалончи тумандаги Оддийбирдеҳқонқизининг декрет пули Хотин-қизлар қўмитасининг аралашуви билан ундириб берилди қабилида) муҳимроқдир. Декрет пулини ундириш учун ишхонасида сарсон бўлган аёлларни кўргансиз, эшитгансиз. Кўпинча, улар ечим учун ультиматум қўйишга ёки бўлмасам келажак давр санаси билан ўз хоҳиши билан ариза ёзишигача етади вазият. Ҳуқуқбонлар айтиши мумкин, бу муаммо ҳуқуқ платформасида ечилиши керак деб. Буям тўғри, лекин муаммо сунъий яратилган ва у иқтисодий - бюджет қоидалари контекстида ечилиши мантиқлироқ. Ҳар бир масъул давлат бўлажак фуқароларини дунёга келтираётган ўз аёлларининг хақли нафақасини ўз зиммасига олиши керак. Фикри ожизимча. Каналга қўшилинг: @the_bakiroo
2019/08/24 13:30
Эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш билан боғлиқ қонунчилик нормалари қабул қилиниши муносабати доирасида аёлларни позитив дискриминацияси борасида кўп гапирила бошланди. Назаримда, аёлларга нисбатан ҳар қандай дискриминация бу дискриминация, ҳатто позитив деб номланиб ниқоблансаям. Масалан, бир мисол, ёш болали аёлларнинг кунлик иш соати 1 соат қисқартирилиши мумкин. Менимча бу дискриминация. Нега, чунки 1 соат кам ишлаган ходим иш берувчи назарида юқори самарадор бўлмаган ходим, демакки у камроқ маош олади. Мақталаётган позитив дискриминациянинг тўлови бу. Аёлларнинг барча соҳаларда эркакларга нисбатан кам даромадли экани илдизларидан бири ҳам шу - позитив дискриминация. Эркакларга нисбатан кам даромадли аёллар, иқтисодий қарам аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиши қанчалик мумкин, ўзингиз ўйлаб кўринг. Яна Ўзбекистонга хос бўлган аёлларнинг гибрид дискриминацияси ҳолатлари ҳам борки, бу ҳақда яна гаплашамиз
2019/08/24 10:27
1991 йил 24 августда Украина мустақиллигини эълон қилган. Бу дадиллик ва Москвада бошланган Ельцин-Горбачев қарама-қаршилиги ГКЧП мағлубиятидан кейин қандай йўл тутишни билмай турган республикалар элитаси учун катта аниқлик киритган. Элиталар тушунганки, демак энди мумкин, Москва ўзи билан ўзи овора. Айтишларича, айнан Украина мустақиллиги эълон қилингандан кейин Ислом Каримов Олий Кенгаш навбатдан ташқари сессиясини чақириш ва кун тартибига Ўзбекистон Мустақиллиги масаласини қўйишга якуний қарор қабул қилган. Хай живе, живе вільна Україна! @the_bakiroo
2019/08/24 09:52
Қўшниларимиз иқтисодиёти борасида мувозанатли материаллар бериб борадиган Тенгеномика каналининг Ўзбекистон Марказий банкининг охирги чоралари борасидаги реакцияси. Ўзбекистон Марказий банки ва Қозоғистон Миллий банки ўрин алмашинишдими? https://t.me/tengenomika/608
2019/08/24 01:31
Айрим банклар миллий валютада йиллик 24%гача устама билан омонатлар таклиф қилишни бошламоқда. Авваламбор, бу ўта кеч реакция, девальвация даврида чиқиб кетиши мумкин бўлган сўмдаги омонатлар чиқиб кетиб бўлди. Омонатларнинг фаол чиқиб кетиш даври ўтиб кетди, назаримизда. Иккинчидан, 24%дан олинган омонатни утилизация қилиш учун омонатларни кафолатлаш фондига ўтказма ва мажбурий заҳиралар, эҳтимолий йўқотишлар инобатга олинса, қандай ставкада кредитлар таклиф этилиши ва қандай рискларга борилиши керак, бир тасаввур қилиб кўринг. Учинчидан, арзон кредитлар иқтисодиёт учун қанча зиёнли бўлса, ўта қиммат омонатлар ҳам банк тизими барқарорлиги мувозанатига ишламайди. Арзон кредитлар бир зарарли қутб бўлса, қиммат омонатлар иккинчи зарарли қутб. Тўртинчидан, омонатчилар учун сўмдаги омонатларни ечиб долларга айлантириш энди кеч, бундай қилмаган бўлсангиз, ҳеч афсусланманг, йиллик хисобда октябрь-ноябрь ойларига бориб ўртача олганда миллий валютадаги омонатларнинг хорижий валютадаги омонатларга нисбатан афзаллиги яна тикланади. @the_bakiroo
2019/08/24 01:17
Демисезон даври ҳамда талабаларнинг ёппасига ўқишга қайтиши муносабати билан Тошкент шаҳрида квартира ижара ҳақларининг сезиларли ошиши кузатилмоқда: Айни кунлар илгари олинган ижара квартирасини янгисига алмаштириш учун қулай вақт эмас. Айни кунлар квартирани узоқ муддатли даврга ижарага олиш учун қулай вақт эмас, имкон қадар қисқароқ даврга битим тузинг. @the_bakiroo
2019/08/22 15:57
Эртага ва Мустақиллик байрамигача майда ва ўрта миқёсдаги экспортерлар валюта тушумларини фаол равишда сотувга қўйишларини кутиш мумкин. Олдиндаги 5-10 кунда уларни сўмдаги солиқ ва мажбурий тўловлар даври, иш ҳақи ва албатта маҳаллий етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар кутиб турипти. Август ойининг дастлабки икки декадасидаги осон ўқиладиган юмшоқ девальвация тренди экспортерларни гарчи сўм зарурияти юқори бўлгандаям, валюта сотувидан тийилишга, сўмдаги чиқимларни имкон қадар кейинга қолдириб туришга ундаган эди. @the_bakiroo
2019/08/22 12:47
Капиталбанк айирбошлаш шоҳобчалари орқали ўзбекистонликлар меҳнат миграциясининг асосий йўналиши бўлган давлатлар валютаси - нақд Россия рубли ва Қозоғистон тенгеси сотишни бошлагани айтилмоқда
2019/08/22 12:12
Сокинлик томон тренднинг иккинчи куни: 1 АҚШ доллари - 9371 сўм (-8).
2019/08/22 12:06
Олдинги эпоха сиёсий модели мамлакат фуқароларини имкон қадар четга чиқмаслигини, меҳнат миграцияси жараёнларининг қаттиқ назоратини кўзда тутарди. Айтиш жоизки, янги даврнинг ўтган эпоха билан фарқлантирувчи масалалардан бири шу: кейинги 3 йилда ташқи меҳнат миграцияси фаол рағбатлантирилмоқда (кечаги қарор ҳам шу жумладан). Биринчидан, халқаро меҳнат тақсимотида арзон ва юқори малака талаб этмайдиган сегментда ўзбекистонликлар ростанам рақобатбардош, у хоҳ Россия бозори, Туркиями, Амирликларми ё Кореями. Иккинчидан, ислоҳотлар даврида тўлов балансига савдо баланси бераётган салбий сальдони асосан меҳнат мигрантларининг трансфертлари компенсациялашда давом этмоқда. Учинчидан, меҳнат мигрантлари асосан 18-30 ёшли фуқаролардан иборатлиги инобатга олинса, бу ижтимоий буғни чиқариш канали ролини ҳам ўтамоқда. Албатта фаол меҳнат миграциясининг салбий томонлари, оғир ҳаражатлари ҳам мавжуд. Хусусан, 21-аср нефти бўлган одамлар учун курашда биз ютқазмоқдамиз, мигрантларимизнинг энг фаоллари чет мамлакатлар фуқаролиги ва яшаш ҳуқуқини киритишда, демакки, биз уларни йўқотишда давом этмоқдамиз. Яна биз хали миграциянинг 15-20 йилдан кейинги ижтимоий ҳаётга таъсирини кўзимиз билан кўрмадик, яна 4-5 йилдан кейин жамиятимизга отасиз, онасиз ўсган кўплаб ёшлар биринчи марта кириб келади. Уларнинг социологияси, психологияси бизга умуман номаълум. Асрлар давомида ўзбек жамиятида мувозанат функциясини бажарган оила монополияси заифлашмоқда, унинг эвазига биз ўзини сифатли бошқарувчи алоҳида шахслар индивидуализмини олдикми? Йўқ. "Оила диктатураси" ўрнини осон етакланадиган оломон хаоси эгаллаши эҳтимоли ортмоқда. Бунга сифатсиз мактаб ва сифатсиз медицинани қўшсангиз, умумий картина ранги янаям қуюқлашади. Шу маънода меҳнат миграцияси борасидаги масаланинг нархи вақти-вақти билан қайта баҳоланиб туриши лозимдек кўринади. Албатта лимитлар, чекловлар, тақиқлар ва тотал назорат ўрнатиш усулини қўлламаган ҳолда. @the_bakiroo
2019/08/22 10:50
Ўтиб кетишдими, ё ортда қолдикми рукнидан 3-4 ой аввал бирамас, нақ 14та лоукостер билан Ўзбекистонга кириш борасида музокаралар юритилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Ўтган даврда қайси лоукостер паритет ё қандайдир ёпиқ шартларда Ўзбекистонга учиш ҳуқуқини киритганини билмайман. Лекин бугун Грузия расмийлари лоукостер Ryanair билан Тбилиси ва Кутаисидан Европа шаҳарларига қатновлар борасида келишувга эришипти. Ҳеч қандай паритет шартлари ва минимал нарх талаблари қўйилмаган.
2019/08/21 14:01
Энди талаб ва таклиф эгилувчанлиги, валюта позицияси ва жорий бизнес моделидан келиб чиқиб, банклар реал режимда сотиш ва сотиб олиш курсларини самарали бошқаришларига тўғри келади. Масалан, эрталабдан буён икс банки уч марта сотиш ва сотиб олиш курсларини ўзгартирди.
2019/08/21 13:00
23 июлдан буён бугун биринчи марта биржа савдоларида олдинги кунга нисбатан пастроқ курс қайд этилди: 1 АҚШ доллари: 9379 сўм (-5 сўм). Upd. Узр, ҳаёлда халиям саккиз минглик коридор. Тўғирланди
2019/08/21 12:13
Мамлакатда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятда ва СССРда Фавқулотда ҳолат давлат комитети тузиш тўғрисидаги қарорга кўра, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар раҳбарлари иштирокида 1991 йил 20 августда бўлган қўшма мажлисининг Баёнотига мувофиқ, шунингдек, ижроия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа ҳокимият ва бошқарув органларининг ишларида зиддиятларга йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар белгилаб қўйилсин: 1. Ўзбекистон ССР ҳудудида ҳокимият ва бошқарув идоралари, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг қабул қилган барча қарорлари ва уларнинг ижроси СССР ва Ўзбекистон ССР Конституцияларига ҳамда қонунларига, Ўзбекистон ССР Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши билан Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишларига сўзсиз мос келиши керак. 2. СССРда Фавқулотда ҳолат давлат комитетининг СССР Конституцияси ҳамда қонунларига, Ўзбекистон ССР Конституцияси ҳамда қонунларига зид келадиган фармонлари ва қарорлари ҳақиқий эмас, деб ҳисоблансин. Мазкур Фармон имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради. Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш., 1991 йил 21 август, ПФ-236-сон
2019/08/21 11:15
- Ассалому алайкум. Окам, курс тушмокдами? - Йўқ. Курс энди назорат қилинмайди. - Хўш, ошадими? - Бир кунда 220 сўмга ошиб кетишиям мумкин, ўзгармаслигиям, 180 сўмга пасайишиям мумкин масалан. Талаб-таклифга қараб. - Талаб кўпми? - Айтаяпманку, курс энди эркин. Энди курс ўзгариши бир хил, осон ўқиладиган тенденция бўлмайди. - Қора бозор негадир озгина баланд 🤔 - Бу вақтинча. Эрталабки суҳбатдан.
2019/08/21 10:49
Расмий статистика иккинчи ой кетма-кет ташқи савдонинг ижобий сальдосини қайд этмоқда. Бундай муваффақиятнинг омили албатта олтин ҳисобига: Июль ойида 1 395,8 млн.долларлик олтин экспорти қайд этилган, йил бошидан буён эса 3 460,4 млн.доллар. Июль ойида олтин сотиш учун жуда қулай нарх конъюнктураси пайдо бўлгани учун ҳам йирик ҳажмда олтин сотилган бўлиши мумкин: 1 унция олтин йил бошида 1250 доллар атрофида бўлган, июль ойида эса ўртача котировка 1400 доллардан пастламаган. Дунёда геосиёсий вазият нобарқарорлиги сабаб август ойида ҳам олтин нархи юқори - 1500 доллардан баланд қолмоқда Албатта йил бошидан ҳисобда Ўзбекистон ташқи савдо сальдоси салбийлигича қолмоқда ва йил охиригача ушбу тенденция юқори эҳтимол билан сақланади.
2019/08/20 18:30
Бюджет ва фискаль интизоми юқори бўлган мамлакатларда Молия вазирлиги "Жаноб пул йўқ" деб аталади. Ҳуда-беҳудага, бебилиска пул бермагани учун Молия вазирлигини ҳамма, айниқса бюджет ва давлат маблағларидан бошқа ресурс ўзлаштиришдан ўзгасини билмайдиганлар, ёмон кўради, айблайди, бигиз қилиб кўрсатади ва бу норма. Сифатли ва интизомли бюджет, мақбул ҳаражатлар, самарали молия тизимининг тўлови шундай. Каналга қўшилинг: @the_bakiroo
2019/08/20 13:29
Марказий банк энди сўм курси шаклланишида фаол иштирок этмайди. 2017 йил сентябрдан буён 2019 йил августгача энг юқори ва энг қуйи фарқланиш чегаралари белгилаб келинган. Кўп айтилганидек, бозордан ўзга муқобил йўлимиз йўқ. https://t.me/the_bakiroo/28
2019/08/20 13:01
Менинг орзуим кўп рукнидан Мен бизнинг ўзбеклар феъли ва иқтидоридан арзон, имтиёзли ва текин нимарсаларга ўчлик ўчиб кетишини, даф бўлишини орзу қиламан. Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEW3bTVgxZwx_M1F1A
2019/08/20 11:02
Хабарсизликда ҳар қандай хабар яхши хабар Ноаниқлик шароитида ҳар қандай ахборот ориентир олишга кўмаклашади. Бугунги Марказий банкнинг кичик шарҳи бизнес ва аҳоли учун нафасни ростлашга ва стресс ҳолатдан чиқишга асос бўлади, дейиш қийин, лекин энди ҳисобли ва фикрли субъект қаёққа қараб юришни билади. Айирбошлаш шоҳобчалари орқали нақд валюта сотиш бошланиши эса гарчи фундаменталь омил сифатида муҳим ҳисобланмасада, аҳоли кенг қатламлари учун ёқимли компенсация ва бу норасмий сектордаги зарарли спекулятив босимни деярли йўққа чиқаради. Каналга уланинг: @the_bakiroo
2019/08/20 10:10
Ўзбекистон молиявий шаффофлик юқори бўлмаган мамлакатлар қаторида қолмоқда. Вазирликлар (уларнинг фондлари ҳам), давлат компаниялари транзакциялари ва ҳаражатларини очиқлаш тавсия қилинган. Янги даврда "пул сўрамасин" деган мақсадларда деярли ҳар бир вазирлик ва қўмитага қарийб ёпиқ фондлар ташкил этиб берилди. Бу фондлар мақсади бўйича вазирлик ва қўмиталар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш йўналишида фаолият кўрсатиши лозим эсада, амалда ҳаражат моддалари ўта кенг ва турлича. Бюджетдан ўтмаган ҳар қандай ҳаражатни амалда шу фондлардан жамоатчилик ва парламент назоратисиз молиялаштириб олиш мумкин. Ҳар қалай савол остидаги практика https://www.state.gov/2019-fiscal-transparency-report/
2019/08/19 15:31
Мағлубияти дунёнинг олтидан бир қисми харитасини ўзгартирган ва Ўзбекистон мустақиллиги учун тарихий имконият яратган ГКЧП тузилганига 28 йил бўлди. Негадир бизнинг янги давлатчилик тарихимизни узил-кесил ҳал қилган бу кунлар ҳақида кўп гапирилмайди ва ёзилмайди. Балки ҳижолатли бўлган жойларимиз кўплиги учун ҳамдир. Бу кунлар сюжетида акс этган Эркин Аъзамнинг "Шовқин" романини ўқишни тавсия қиламан. Каналга уланиш: @the_bakiroo
2019/08/19 10:35
Бугун гўёки қора бозорда 9500 сўмга чиққан доллар борасида изоҳ беришимни сўрашмоқда. Авваламбор, доим айтаман, абсурдга изоҳ бериш абсурдга маъно баҳш этади. Тижорат банклари конверсион бўлимлари ёки иловалари орқали чекланмаган миқдорда 9100 сўмдан доллар сотиб олиш мумкин шароитда бозордан 9500 сўмдан доллар олган шахс ё аҳмоқ ёки банкда операция ўтказишни истамаган жиноятчи. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Иккинчидан, бугунги спекуляция (ёки унга уриниш) кўрсатдики, аҳолининг етарли бўлмаган молиявий саводхонлиги ва салбий кутилмалар шароитида норасмий сектордаги айрим унсурлар бемалол ўз манфаатлари доирасида ҳаракат қилиши мумкин. Расмий пул ҳукуматига ишонч худди қадимги Римда Цезарь хотинига гумон бўлмагани каби даражада бўлиши лозим. Ишонч қаердан шаклланади, ишонч тезкор баёнотлардан ва баёнотларга узлуксиз амал қилишдан яралади. Демак расмий пул ҳукумати ишонч монополиясини, қисқа муддатга бўлсаям, қўлдан чиқармаслиги лозим. Каналга уланиш: @the_bakiroo
2019/08/19 01:43
Онаси Тошкентда яшайди. 100 минг долларга уй олиб берган. Бизнеси Туркияда. Болалари ҳам Туркияда ўқийди. Айтишича, онасига Ўзбекистон қулай, чунки бу ер қарияларнинг қолган умрини сокин кечириши учун жуда яхши жой. Лекин болаларни ўқиши ва уларнинг келажагига Ўзбекистон тўғри келмайди. Афғонистонлик ўзбек Нусрат. Мозори-Шарифдан. invite link https://t.me/joinchat/AAAAAEW3bTVgxZwx_M1F1A
2019/08/19 00:11
Биринчи Президент Ислом Каримов охирги марта жамоатчиликка кўриниш берганига бугун 3 йил бўлди. 2016 йил 17 август куни Ислом Каримов Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазири Хон Юн Сикни қабул қилгани ҳақида хабар қилинган ва бу тўғрида ЎзА, Халқ сўзи ва Ахборот дастурида расмий янгилик ва лавҳалар тақдим этилган. Ҳозирда ЎзА агентлигининг 2016 йил сентябргача бўлган хабарлари негадир сайтдан ўчирилган ёки уларни топишга мен қийналаман (қидирувда бўш саҳифалар чиқади). invite link https://t.me/joinchat/AAAAAEW3bTVgxZwx_M1F1A
2019/08/17 21:46
Менинг орзуим кўп Миллий ўзликни англаш тўғрисида кўп гапирилади. Нима у миллий ўзликни англаш? 500-1000 йил аввал Ота-боболаримиз фанда, архитектурада эришган ютуқлари билан фахрланиш ё улар қурган давлатлар улуғлиги билан мақтанишми? Ё бошимиздаги дўппи, эгнимиздаги зарбоп тўнми? Балки ўхшаши йўқ меҳмоннавозлигимиздир. Ҳа, булар миллий ўзликнинг унсурлари. Лекин миллий ўзликни англаш хатоларни тан олиш ва қусурлардан воз кечиш ҳам назаримда. Мен бизнинг ўзбеклар табиатни асрашни қадриятга айлантиришларини истайман. Табиат, атроф-муҳитга кўпинча беэътибор, баъзида ўта шафқатсиз муносабатда бўламиз. Гўё мана шу заминдан бошқа заҳира уйимиз бордек булғаймиз сувни, ерни, ҳавони, ҳайвонот ва набототни. Табиат бу худо, яратган эгамиз. Унга исён қилиб мукаммал бўлмаймиз, жазо оламиз. Мен бизнинг ўзбеклар даромадга қараб буромадда бўлишини, доимий жамғарма билан яшашини орзу қиламан. Тўй, маросим, нисбий афзалликда ҳеч қачон ўзини оқламайдиган ҳаражатлардан ўзини тийишга ўрганишини, бунинг учун қарз-ҳавола кўтармаслигини, ўзини, фарзандларини жазоламаслигини истайман. Мен бизнинг ўзбеклар кучли доим ҳақ анъанасини аслияти ва зеҳнияти ва ўзлигидан чиқариб юборадиган кун келишини ният қиламан. Куч доим ҳақ анъанасидан воз кечсак, навбатда туришниям ўрганиб оламиз, йўл ҳаракатида ўзаро ҳурмат ва маданиятда бўлишниям, боғча, мактаб, олийгоҳ, иш ва ҳатто мозорга етишдаям куч эмас, ҳуқуқ устувор бўладиган, ҳаммамизга қулай жамият қура олишимизга ишонгим келади... ...Менинг орзуим кўп. Бизнинг ўзбеклар 100 йил аввал узоқ шимолдаги финлар билан бир маконда - Россия империяси таркибида яшаган. Даражамиз бир эди финлар билан. Бизнинг ўзбеклар 30 йил нарисида болтиқбўйи халқлари билан бир мамлакатда, Совет иттифоқида яшаган. Кўп фарқланмаганмиз, нари борса бугунги қашқадарёлик ва тошкентлик каби нисбатда бўлганмиз. Бугун финлар қаерда, бугун эстонлар қаерда? Биз қаердамиз? Каналга уланиш: @the_bakiroo
2019/08/16 10:53
Тан олинг, "ўзбекмисан, ўзи" деган луқмани дағдаға, киноя ё риторик савол қабилида кўп эшитгансиз. Аксар ҳолларда бу кучлироқ томондан хуқуқингизни, ҳақингизни, улушингизни талаб қилган вақтда юз беради ва "хўп ака, хўп хўжайин, минг бор узр" деб кетмаган бўласиз. Нима, ўзбек бўлиш - индамай бўйин эгиш, айтганни қилиш, савол бермай рози бўлиш деганими? 155 йил бурун Тошкент қамалида иштирок этган ва кейин уни машҳур қилган "Жаноб Тошкентликлар"ни ёзган Салтиков-Шчедрин ўзбеклар деганда ош ва бозорни кўз олдига келтириш лозимлигини ёзади. Эътибор беринг, босқинчи бўлсаям, ўзбек сифатини таърифлашда бўйсуниш буларнинг характерида бор, деб ёзмаяпти. Унда хўп бўладичиликни ўзбекчилик характерига қачон ўзлаштириб олдик? Совет давридами ё кейинги эпохада? Каналга уланиш: @the_bakiroo
2019/08/16 07:15
Келинг, рости-рустига ўтамиз. Доллар курси кўпчилик айтаётганидек, 9000 сўмлик довонни биринчи марта босиб ўтмади. Бу жараён 2017 йил илк баҳоридаям юз берган ва ҳатто ўша даврда барча импортчилар учун нормага айланган шартнома-комиссия бўйича келишув курси 10 500 сўмга ҳам етган. 2 йил аввал, 2017 йил сентябрида агар импорт салмоғида фойдаланилган барча курслар вазнига кўра инобатга олинса, сўм девальвация этилмаган, балки мустаҳкамланган эди. Кейинги 3 йилда ўртача йиллик инфляция 15%ни ташкил этган ҳолда, нима, сиз сўмнинг мустаҳкамланишини кутганмидингиз? Кейинги 3 йилда алмойи-жалмойи, арзон бўпқолди, олаверинглар, давлатимиз камбағаллашиб қолмайди қабилидаги кредитлаш сиёсати ортидан, сиз сўмни мустаҳкамланишини кутганмидингиз? Уч йил кетма-кет, 10 чорак узлуксиз салбий савдо баланси билан доллар курси 8 минг сўм бўлиб туриши керакмиди? Янаям қарор қабул қилишда сифатли одамларнинг ўрни ва худога айтгани боракан, ўтган даврда ташқи ола-тасирлар юз бермади. Яқин ўтган кунларимизга бошқатдан назар ташласак, бугунги воқеликларнинг сабабларини кўра оламиз. Кўп айтганимиздек, ҳар бир хатонинг тўлови бор. Фақат айрим хатоларнинг квитанцияси кечикиброқ келади. Каналга уланиш: @the_bakiroo
2019/08/15 21:41
Бугундан бошлаб эркин нархларда сотилишига рухсат берилган АИ-91 маркали бензин пойтахт АЁҚШларида 5200 сўмдан сотилаётган айтилмоқда. Бензин, умуман ҳар қандай бозор товарига нарх-наво идеалда тартибга солинмаслиги керак. Лекин ёқилғи мисолида битта ишлаб чиқарувчи ёки битта импортчи мавжудлиги шароитида эркин нархлар ишлаб чиқарувчи ва импортернинг фойдаси максималлаштирилишига, истеъмолчининг эса қашшоқлашувига олиб келади ҳолос. Бундан аввал АИ-98, АИ-95 маркали бензин нархлари эркинлаштирилиши бозорда янги мустақил ўйинчилар пайдо бўлишига олиб келдими? Йўқ. Нархлар мувозанатлашиб, мўътадиллашдими? Йўқ. Нега? Ўйлаб кўринг. Каналга уланиш: @the_bakiroo
2019/08/15 10:21
1